Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Пахта теримчиларга устама ҳақ тўланади

03.11.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 02.11.2021 йилдаги “2021 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 666-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан 2021 йил ҳосили учун етиштирилаётган пахта хом ашёсини йиғиб-териб олишга талаб этиладиган маблағлар ва уларнинг манбалари вилоятлар кесимида тасдиқланди.

 

Молия вазирлигига кластерларга пахта хом ашёсини териб олиш учун йиллик 14% ставкада (шундан 1% банк маржаси) кредит ажратиш мақсадида 6 ой муддатда қайтариш шарти билан "Агробанк" АТБ депозитига 1,6 трлн сўмгача маблағлар жойлаштириш топширилди.

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таклифига биноан пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари билан ишсиз ҳамда вақтинчалик банд бўлмаган аҳолидан иборат терим отрядлари раҳбарлари ўртасида мавсумий ишга қабул қилиш бўйича фуқаролик-ҳуқуқий шартномалари тузилади.

 

Терим отрядлари раҳбарларига пахта йиғим-терими якунига қадар 2 млн сўм миқдорида меҳнат ҳақини тўлаш учун қилинган харажатлар пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан жорий йил 1 декабрга қадар тақдим этилган аниқ ҳисоб-китоблар ва буюртмаларга асосан қоплаб берилади.

 

2021-2023 йилларда Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида тавсия этилган хизмат тарифларидан келиб чиққан ҳолда пахта териш машиналари томонидан терилган ҳар бир тонна пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш хизмат баҳосининг 30%и республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

 

Тегишли рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган қишлоқ хўжалиги техникалари, уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари 3 йил муддатга божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ва утилизация йиғимидан озод қилинади ҳамда "эркин муомалага чиқариш" божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб ҚҚСни 270 кунгача бўлган муддатга кечиктириб тўлашга рухсат берилади.

 

Қуйидаги ҳудудларда пахта хом ашёси йиғим-теримига теримчиларни қўшимча жалб қилиш мақсадида қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хом ашёси учун тавсия этилган тариф ставкасига республика бюджети маблағлари ҳисобидан 230 сўмдан устама ҳақ тўланади:

  • Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида;
  • Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида;
  • Қашқадарё вилоятининг Косон, Муборак, Миришкор, Нишон, Касби, Қарши туманларида;
  • Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Бандихон, Музработ ва Шеробод туманларида.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.