Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиби ўзгартирилди

17.11.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун имзоланди (15.11.2021 йилдаги ЎРҚ-728-сон Қонун).

 

Унда хусусийлаштириш объектлари, субъектлари, ер участкаларини хусусийлаштириш шакллари ва тартиби, хусусийлаштирилган ер участкаларининг ҳуқуқий мақоми, давлат бошқаруви органларининг хусусийлаштириш соҳасидаги ваколатлари белгиланган.

 

Хусусийлаштириш объектлари қуйидагилардан иборат:

  • юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер участкалари;
  • республика фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, шунингдек тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер участкалари;
  • хусусийлаштирилиши лозим бўлган давлат кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкалари;
  • бўш турган ер участкалари.

 

Хусусийлаштирилмайдиган ер участкалари жумласига, бошқалар қаторида, қуйидагилар ҳам киради:

  • кўп квартирали уйлар жойлашган, шунингдек уларга туташ ер участкалари;
  • ДХШ лойиҳаларини, ижтимоий шериклик тўғрисидаги келишувлар ва шартномаларни амалга ошириш учун берилган, шунингдек юридик шахсларга давлат ва жамият эҳтиёжлари учун берилган ер участкалари.

 

Республика фуқаролари ва юридик шахслари хусусийлаштириш субъектларидир. Чет эллик фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл юридик шахслари, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, шунингдек давлат органлари, муассасалари ва корхоналари хусусийлаштириш субъектлари бўлмайди.

 

Ер участкаларини хусусийлаштириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

  • хусусийлаштириш субъектлари томонидан ўзига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини сотиб олиш;
  • ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олиш.

 

Ер участкаларини хусусийлаштиришга доир ариза давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали берилади. Уни кўриб чиқиш Ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламентга мувофиқ автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Аризани кўриб чиқиш натижаси ижобий ёки салбий қарорни ўз ичига олиши мумкин бўлган хабарномадан иборат бўлади.

 

Хусусийлаштириладиган ер участкасининг сотиб олиш қийматини тўлаш ижобий қарорга эга бўлган хабарнома олинганидан кейин 10 иш куни ичида аризачи томонидан амалга оширилади.

 

Бўш турган ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали хусусийлаштирилади. Хусусийлаштирилиши лозим бўлган давлат кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкалари тасдиқланган хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан аниқланади ва ягона мулкий мажмуа сифатида электрон онлайн-аукционга қўйилади.

 

Ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи учун давлат ордери ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат бўлиб, у хусусийлаштириладиган ер участкасининг қийматини тўлаш тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилганидан кейин 1 иш куни ичида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан берилади. Давлат ордерлари берилганлиги учун давлат божи ундирилмайди.

 

Шунингдек белгиланишича, агар хусусийлаштириш субъекти бўлмаган шахсларда ер участкаларига мулк ҳуқуқи вужудга келса, ушбу ер участкалари бундай ҳолат юз берган пайтдан эътиборан 6 ой ичида бегоналаштирилиши лозим. Ер участкалари белгиланган муддатда бегоналаштирилмаса, мазкур шахсларда уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижарага олишда устун ҳуқуқ сақлаб қолинган ҳолда ер участкалари давлат мулкига ўтказилади.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 15.11.2021 йилда эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.