Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

“Автомобиль тарихи”да унинг барча ЙТҲлари кўрсатилади

06.12.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг “Автомобиль тарихи” маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 

2022 йил 1 январдан бошлаб “автомобиль тарихи” маълумотларини шартномавий асосда Давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки веб-сайтлар ва уларнинг иловалари орқали аниқлаш бўйича давлат хизматини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

 

Автомобиль тарихи қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

  • давлат рўйхатидан ўтказилган санаси;
  • юрган масофаси;
  • фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганлиги;
  • йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги ва бошқалар.

 

“Автомобиль тарихи” дастурини ишга тушириш учун идоравий ахборот тизимлари, хусусан ИИВ (автомобиль тўғрисида маълумотлар), Адлия вазирлиги (шартномалар), Молия вазирлиги (суғурта), Транспорт вазирлиги (ташиш учун лицензия варақаси мавжудлиги) ахборот тизимлари интеграция қилиниши зарур.

 

Маъмурий регламент лойиҳасига асосан маълумотларни олиш учун ДХМда ёки ЯИДХП орқали ариза берилади, унинг асосида тегишли органга сўров юборилади.

 

Давлат хизмати Давлат хизматлари маркази орқали кўрсатилгани учун БҲМнинг 20%и (ЯИДХП орқали мустақил мурожаат қилинганда - мазкур сумманинг 90%и) миқдорида йиғим ундирилади.

 

Олинган маълумотлар ахборот хусусиятига эга ва кейинги расмий ҳаракатлар учун асос ҳисобланмайди.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах