Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Автомобилда йўловчи ташиш йўналишлари очиқ тендерлар якунлари бўйича тақсимланади

13.12.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 6.12.2021 йилдаги «Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 738-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 24.08.2020 йилдаги «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

 

Маълумот учун! Транспорт вазирлиги томонидан йўловчиларни ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали ташувчиларга бириктириш бўйича электрон ахборот тизими (кейинги ўринлардаэлектрон ахборот тизими) ишлаб чиқилган ва ушбу тизим Тошкент шаҳрида тест режимида ишга туширилган.

 

Ҳужжатга мувофиқ электрон ахборот тизими 2022 йил 1 январдан 1 мартга қадар тест режимида жорий этилади ва 2022 йил 1 мартдан тўлиқ ишга туширилади.

 

2022 йил 1 мартдан бошлаб шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерлар фақат электрон ахборот тизими орқали ўтказилади.

 

Тендерда автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташувларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган ҳамда электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтган юридик шахслар қатнашадилар.

 

Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомда қуйидагилар назарда тутилади:

  • очиқ тендерларни ташкил этиш ва ўтказишнинг асосий йўналишлари;
  • тендер таклифларининг таркибига қўйиладиган талаблар, таклифларни баҳолаш ва ғолибни аниқлаш мезонлари;
  • очиқ тендер ғолибини аниқлаш, очиқ тендер ғолиби билан шартнома тузиш, уни ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби.

 

Низом 2022 йил 1 январдан кучга киради.

 

Транспорт вазирлигига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳудудларда жамоат транспорти тизимини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва 2022 йил 1 июлга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.01.2022 йилдан кучга киради.

 

Наргиза Воҳидова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах