Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

ЯИДХП орқали фуқароликни олиш мумкин

10.01.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 6.01.2022 йилдаги 8-сон қарори билан фуқароликни расмийлаштириш соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди.

 

Хусусан, қуйидаги хизматлар миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (ваколатли орган) ҳамда давлат хизматлари марказлари томонидан ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн режимда кўрсатилади:

  1. Ўзбекистон фуқароларига, Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ID-картани расмийлаштириш (1);
  2. Ўзбекистонда доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда Ўзбекистон фуқаролари томонидан фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун мурожаат қилиш бўйича хизматлар (2).

 

Регламентга (1) мувофиқ мурожаат этувчи ID-картани олиш бўйича электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради. Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ваколатли орган томонидан текширилади, уларнинг ҳаққонийлиги тасдиқланган тақдирда мурожаат этувчига тегишли хабарнома юборилади.

 

Бунда фуқаро 3 иш куни ичида белгиланган миқдорда давлат божини тўлайди. Тўлов ўтказилгандан ва ID-картани олиш юзасидан тегишли хабарнома олингандан кейин мурожаат этувчи тегишли ҳужжатларни ваколатли органга шахсан олиб келиб тақдим этади.

 

Ваколатли орган томонидан талабнома шакллантирилганидан сўнг мурожаат этувчига 1 иш куни давомида ID-карта расмийлаштирилади.

 

Маъмурий регламентга (2) мувофиқ Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда Ўзбекистон фуқаролари Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) ЭРИдан фойдаланиб, рўйхатдан ўтган ҳолда фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун ариза беришлари мумкин.

 

Ариза беришда сўровнома тўлдирилади, у автоматик тарзда ИИВнинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига юборилади.

 

Ваколатли орган «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали 3 иш куни ичида сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширади. Сўровнома тўғри тўлдирилганлиги ва қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарнома олингандан кейин белгиланган давлат божининг 90%и миқдорида тўлов тўланади.

 

Келиб тушган аризалар Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 557-сон қарорида кўрсатилган схемада белгиланган муддатларда «E-Fuqaro» маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланган ҳолда кўриб чиқилади.

 

Текширув натижалари мурожаат этувчига электрон почта ёки SMS-хабар орқали маълум қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.01.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах