Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳаси ходимлари мунтазам аттестациядан ўтказилади

11.01.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2022 йилдаги 13-сон қарори билан Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низом қуйидагиларни назарда тутади:

  • эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш муддатлари, тартиби ва уларни амалга оширувчи ташкилотлар;
  • аттестациядан ўтказиш тартиби, муддатлари, аттестация турлари ҳамда аттестациядан ўтказиладиган ходимлар тоифалари;
  • аттестация комиссиясининг таркибини шакллантириш ва фаолиятини ташкил этиш;
  • аттестация натижалари бўйича апелляция бериш ва уни кўриб чиқиш қоидалари.

 

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борадиган эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги маълумотлар базасининг марказлаштирилган тартибда шакллантирилишини ва юритилишини таъминлаш топширилди.

 

Ходимларни даврий аттестациядан ўтказиш қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

  • эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларнинг раҳбарлари, уларнинг аттестация комиссиялари раислари ва раис ўринбосарлари - беш йилда бир марта;
  • эксплуатация қилувчи ташкилотлар ва бошқа юридик шахсларнинг ядровий ва радиациявий хавфсизликнинг идоравий (ишлаб чиқариш) назоратини, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида технологик жараённи амалга оширувчи, ядровий материаллар ва радиоактив моддаларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш, шунингдек, уларнинг жисмонан ҳимоя қилинишини таъминловчи, ядровий материаллар, радиоактив моддалар ёки улар асосидаги маҳсулотларни ташувчи ходимлар, шунингдек, аттестация комиссиялари аъзолари - уч йилда бир марта;
  • муҳандис- техник ва бошқа ишчи ходимлари - бир йилда бир марта.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.04.2022 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.