Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Техникумлар аълочилари ОТМга суҳбат асосида ўқишга киради

13.01.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 11.01.2022 йилдаги 17-сон қарори билан Техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Техникумдаги бутун ўқиш даврида ўқув семестрлари якунига кўра ўзлаштириш баҳолари “5 (аъло)” ва “4 (яхши)”, бироқ ўзлаштириш баҳоларининг камида 50%и (тиббиёт ОТМ учун камида 85%и) “5 (аъло)” бўлган битирувчилар техникумни муваффақиятли тамомлаган шахслар ҳисобланади.

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий сайти орқали битирувчилар ҳар йили 5 дан 25 июлга қадар онлайн рўйхатдан ўтишлари зарур.  Ариза билан бирга қуйидагиларни тақдим этиш зарур:

  • паспорт ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
  • техникумни битирганлик тўғрисидаги шаҳодатнома.

 

Ҳужжатлар олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 5 августга қадар ўрганиб чиқилади. Натижалар бўйича абитуриентларнинг шахсий кабинети орқали уларга хабар берилади.

 

Мазкур тартиб 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб кучга киради ва техникумни тамомлаган йилдан бошлаб икки йил мобайнида амал қилади. ОТМда ўқиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

 

Низом олий ҳарбий, олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига, Тошкент давлат юридик университетига, хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.01.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.