Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Электрон онлайн-аукционлар ва танловлар: янги нормалар жорий этилди

14.01.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2022 йилдаги “Электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 18-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 14.09.2021 йилдаги "Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги  ПФ-6313-сон Фармони ва 24.07.2021 йилдаги "Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5197-сон қарорига мувофиқ қабул қилинди.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда - Низом);
  • "E-auksion" электрон савдо платформасига интеграция қилинадиган манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхати (кейинги ўринларда - рўйхат).

 

Низом Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК томонидан "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини белгилайди. Унда қуйидаги нормалар мавжуд:

  • электрон-аукцион ва танловни ўтказилмаган деб ҳисоблаш ва уларни такрорий ўтказиш тартиби;
  •  ҳисоб-китоб қилиш ва аукцион ҳамда танлов натижаларини расмийлаштириш тартиби;
  • ижро ҳужжатлари бўйича объектларни электрон онлайн-аукционга чиқариш ва сотишнинг ўзига хос хусусиятлари;
  • ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдо платформасида сотишнинг ўзига хос хусусиятлари.

 

Рўйхатга 13 та давлат ҳокимияти органи киритилган. Рўйхатга изоҳда қуйидагилар назарда тутилган:

  • вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар тизимга Электрон Ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали белгиланган тартибда уланади;
  • ташкилотлар ўртасида ўзаро маълумот алмашиш хизматлари бепул амалга оширилади;
  • "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК томонидан заруратга қараб бошқа ташкилотлар билан ўзаро келишув асосида "E-auksion" электрон савдо платформасига интеграция қилиниши мумкин.

 

Қарор билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.01.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах