Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

“Заковат” ўйини ғолиблари ОТМга имтиҳон синовларисиз қабул қилинади

24.01.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 21.01.2022 йилдаги “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-96-сон қарор имзоланди.

 

Ҳужжат билан "Заковат" интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий- маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

 

Ёшлар ишлари агентлиги зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:

  • ёшларнинг интеллектуал ривожланишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш ва бу соҳадаги ишларни мувофиқлаштириб бориш;
  • ёшлар ўртасида интеллектуал ўйинлар, нотиқлик мусобақалари, четтилларда мунозара ва учрашувлар ўтказиш;
  • ёшлар ўртасида интеллектуал ўйинларни ривожлантириш ҳамда оммалаштиришга қаратилган лойиҳаларга грантлар ажратиш;
  • интеллектуал ўйинлар ва улардаги иқтидорли иштирокчилар ҳақидаги маълумотларнинг электрон платформага киритилишини таъминлаш ва интеллектуал ўйинлар натижаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.

 

Ташкилий қўмита тавсиясига кўра интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб ва совриндор (1-3-ўринлар) бўлганлар:

  • умумий ўрта таълим мактаблари, шу жумладан Президент таълим муассасалари ўқувчилари - ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ҳамда олий таълим муассасаларига;
  • ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари - олий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига, олий таълим муассасалари талабалари - таълимнинг кейинги босқичига базавий тўлов контракт асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади.

 

Шу билан бир қаторда, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб бўлган ўқувчи ёшлар ва талабалар учун йил давомида ҳар ойда бериладиган "Заковат" стипендияси таъсис этилади. Стипендия Давлат бюджетидан Ёшлар ишлари агентлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Бунда таълим муассасаларида ташкил этилган "Заковат" интеллектуал клубларининг координатори бўлган профессор-ўқитувчиларга директор жамғармаси ҳамда олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан бир ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50%и миқдорида бир марталик устама тўлаб берилади.

 

Давлат бюджетидан "Заковат" интеллектуал клуби" ННТга 2022 йилда 50 млрд сўм маблағ ажратилади. Келгуси йилларда маблағлар "Заковат" интеллектуал клубига асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ ажратилади.

 

2022 йилдан бошлаб ҳар йили таълим йўналиши, соҳаси, мутахассислигидан қатъи назар республикадаги барча олий таълим муассасалари талабалари ўртасида Интеллектуал олимпиада ташкил қилиб борилади.

 

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили апрель ойида "Интеллектуал ҳафталик" тадбири ўтказиб борилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.01.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.