Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Фармацевтика тармоғига имтиёзлар берилди

24.01.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 21.01.2022 йилдаги “2022-2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-55-сон Фармони имзоланди.

 

Аҳолини сифатли, самарали ва хавфсиз фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш, тармоқда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, ички бозорни таъминлаш даражасини ошириш мақсадида қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2022-2026 йилларда фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўйича прогноз параметрлар;
  • 2022-2024 йилларда фармацевтика соҳасида ҳудудларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури;
  • 2022-2026 йилларда фармацевтика соҳасида лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш талаб этиладиган инвестиция лойиҳаларининг рўйхати;
  • Фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича комиссия таркиби.

 

2022 йил 1 апрелдан фармацевтика маҳсулотлари харидларига ажратилиши режалаштирилган давлат бюджети маблағлари миқдори доирасида маҳаллийлаштириладиган фармацевтика маҳсулотларини уч йил муддатга шартнома тузиш орқали кафолатли харид қилиш механизми жорий этилади.

 

Бунда кафолатли харид қилиш шартномаларини тузиш бўйича танловлар аввал республика ҳудудида ишлаб чиқарилмаган, истиқболда маҳаллийлаштириладиган субстанциялар, дори воситаларининг халқаро патентланмаган номлари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар рўйхати доирасида амалга оширилади.

 

Фармацевтика маҳсулотлари рўйхати давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг интернет сайтларида жойлаштирилади. Кафолатли харид қилиш шартномаларини имзолаш учун ғолиблар очиқ танловлар орқали аниқланади.

 

Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ташкилотларни қўллаб-қувватлаш учун:

  • 2022 йил 1 апрелдан маҳаллий ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқариладиган янги фармацевтика маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш чекланмаган муддатга амалга оширилади, аввал берилган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномалар, уларнинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмасдан 15 кун муддатда амал қилиши муддатсиз бўлган гувоҳномаларга алмаштириб берилади;
  • 2022 йил 1 июлдан "Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)"га эга маҳаллий ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган дори воситаларини ва ISO:13485 сертификатига эга ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган тиббий буюм ва тиббий техникани мажбурий сертификатлаштириш тартиби бекор қилинади.

 

Фармацевтика соҳасидаги чекловларни камайтириш учун:

  • донор қонини тўплаш ва унинг асосида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни хусусий тартибда амалга оширишга тақиқ;
  • дори   воситаларининг клиник тадқиқотларини соғлом кўнгиллиларда ўтказишга чеклов;
  • халқаро брендлар асосида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда мавжуд қувватлардан тўлиқ фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида таркиби бир хил бўлган дори воситаларини бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида ишлаб чиқаришга чекловлар бекор қилинади.

 

Зарур амалиётлар (GxP) талабларини тизимли жорий этиш мақсадида:

  • 2022 йил 1 апрелдан фармацевтика соҳасида янги ишлаб чиқарувчи корхоналар, улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари мос равишда "Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)", "Зарур дистрибьюторлик амалиёти (GDP)" ва "Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти (GPP)" талабларига мувофиқ равишда ташкил этилади;
  • фармацевтика тармоғи ва республика соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотларни зарур амалиётлар (GxP) талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаш муддатлари 2024 йил 1 январгача узайтирилади;
  • 2022 йил 1 февралдан маҳаллий ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг фармацевтика маҳсулотларини хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказиш харажатларининг 75%и улар рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан сўнг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасидан қоплаб берилади;
  • 2023 йил 1 январдан фармацевтика маҳсулотлари бўйича давлат харид танловларида фақатгина "Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)" стандартлари асосида дори воситаларини, "ISO:13485" стандартлари асосида тиббий буюмлар ва тиббий техникани ишлаб чиқаришни ташкил этган ташкилотлар ва "Зарур дистрибьюторлик амалиёти (GDP)" стандартларини жорий этган улгуржи савдо ташкилотлари қатнашишига рухсат берилади.

 

2025 йил 1 январга қадар фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар, ихтисослашган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг   улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан дорихона ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган қуйидагилар божхона божларидан озод қилинади:

  • технологик ва лаборатория ускуналари;
  • уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари;
  • фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун "тоза хоналар";
  • сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари;
  • лаборатория ҳайвонларини боқиш, клиник-олди тадқиқотлар ва дори воситалари ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар;
  • тиббиёт буюмлари;
  • қадоқлаш материаллари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.01.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах