Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури қабул қилинди

25.01.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 22.01.2022 йилдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-98-сон қарори қабул қилинди.

 

Мамлакатимизнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини изчил ривожлантириш, қишлоқ ва маҳаллаларни янада обод қилиш, жойларда қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини шакллантириш учун 2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2022 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг асосий параметрлари ҳамда 2023-2024 йиллар учун мақсадли мўлжаллар;
  • 2022 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш доирасида молиялаштириладиган йўналишларнинг асосий параметрлари;
  • 2022 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини ишга тушириш ва янги қувватлар яратишнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда 2023-2024 йиллар учун мақсадли мўлжаллар;
  • 2022 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли рўйхатлар;
  • 2022 йилда маъмурий, муҳандислик-инфратузилма, алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича манзилли рўйхат;
  • 2022 йилда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва мудофаа объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича манзилли рўйхат;
  • 2022 йилда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган объектлар рўйхати.

 

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси тузилди, унинг олдига қуйидаги вазифалар қўйилди:

  • Дастурда иштирок этаётган вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимликлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ҳамда уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
  • лойиҳаларни амалга оширишда юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкор ҳал этиш чораларини кўриш ва масъул раҳбарларнинг бу борадаги ишлари устидан тизимли назорат ўрнатиш;
  • Дастур ижросини ҳар ойда муҳокама қилиб, лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, маблағларни мақсадли сарфлаш ва уларнинг натижадорлигини таъминлаш юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисоботини эшитиб бориш.

 

Қарор билан Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида режалаштирилган маблағларни ички манбалар ҳисобидан жалб қилинган қарз маблағларини, хорижий кредитларни ва улар бўйича ҳисобланган фоиз тўловларини қоплашга, шунингдек, объектлар қуриш учун кредитлар ажратишга йўналтириш тақиқланади.

 

Бунда, аввал қабул қилинган тегишли қарорлар доирасида кредитлар бўйича асосий қарз ва фоиз тўловлари республика бюджетида давлат қарзига хизмат кўрсатиш учун режалаштирилган маблағлар ҳисобидан қопланади.

 

Дастурга киритилган ҳудудий лойиҳалар (объектлар) бўйича лойиҳа ҳужжатларига асосан капитал қўйилмалар лимитлари етишмаган тақдирда, уларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш билан боғлиқ асослантирилган қўшимча харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорларига асосан тегишинча Қорақалпоғистон бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликларнинг маъмурий биноларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича янгидан бошланадиган лойиҳаларни Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиш тақиқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.01.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах