Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари кучайтирилмоқда

03.02.2022

Читать на русском языке

Сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлисида қатор қонунлар маъқулланди.

 

Ялпи мажлисда “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш ҳақида”ги Қонун муҳокама қилинди.

 

Қонун билан 5 та қонун ва 1 та Кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Жумладан, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга қўшимча киритилиб, фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши даврида фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда Президентнинг амалдаги қонуности ҳужжатларини тўхтатиб туришнинг ҳуқуқий асоси яратилмоқда.

 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунлари фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши даврида фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатларини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туришни назарда тутувчи нормалар билан тўлдирилмоқда.

 

“Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги Қонун ҳам муҳокама марказида бўлди.

 

Товарни муайян географик объект ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белги географик кўрсаткич деб эътироф этилиб, унда товарнинг сифати, ном қозонганлиги ёки бошқа хусусиятлари унинг географик жиҳатдан келиб чиқишига сезиларли даражада боғлиқ бўлади.

 

Географик кўрсаткич, ишлаб чиқарилаётган товарни белгилаш учун номи қўлланиладиган мазкур географик объектда жойлашган бир нечта юридик ёки жисмоний шахсларнинг талабномасига биноан рўйхатдан ўтказилиши мумкин, бошқа манфаатдор шахслар бўлмаган тақдирда битта юридик ёки жисмоний шахс томонидан рўйхатдан ўтказишга доир талабнома бериш мумкин. Сенат аъзолари Қонунни маъқуллади.

 

“Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.

 

Қонун билан моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказганлик учун жавобгарликни кучайтириш, бундай тоифадаги объектларга жуда кўп микдорда зарар етказганликни ифодаловчи қилмишларни оғир жиноятлар тоифасига ўтказиш, Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатма ва тақдимномаларини белгиланган муддатда ва тўлиқ бажарилмаганлиги юзасидан жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Сенаторлар кун тартибидаги яна бир масала – “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунни муҳокама қилди.

 

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22721 ва 22723-моддаларига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, чегара қўшинларига ушбу моддаларда назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни, ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларидан фойдаланиб содир этилганида мазкур транспорт воситаларини ушлаб туриш ваколати берилмоқда.

 

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 224 ва 2241-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни (чегара зонасига, шунингдек, фуқароларнинг кириши ва бўлишига вақтинча чеклов белгиланган жойларга кириш, уларда яшаш қоидаларини бузиш ҳамда давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги режимни бузиш) кўриб чиқиш ваколати чегара қўшинларига берилмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Ялпи мажлисда “Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.

 

Қонун билан Меҳнат, Фуқаролик ва Солиқ кодексларига ҳамда амалдаги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Мамлакатимиз ҳудудида карантинли вазият юзага келиб, чеклов чоралари қўлланилган тақдирда, фуқаролар пенсия тайинлашни сўраб ўз вақтида мурожаат эта олмай, чекловлар тугатилганидан кейин бир ой ичида мурожаат этса, уларга пенсия олиш ҳуқуқи юзага келган кундан эътиборан пенсия тайинланиши назарда тутилмоқда.

 

Болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақтини иш стажига қўшиб ҳисоблаш жами даври 3 йилдан 6 йилга ўзгартирилмоқда.

 

Фуқаролик кодексига киритилаётган ўзгартиришга кўра эндиликда автомототранспорт воситалари электрон онлайн-аукцион орқали ижарага берилганда ижарага бериш шартномаларини нотариал тартибда тасдиқлаш талаб этилмайди. Бунда онлайн-аукцион натижаларига кўра расмийлаштирилган баённома ижара шартномаси кучига эга эканлиги белгиланмоқда.

 

“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонунга киритилаётган ўзгартириш билан ССПга маҳаллий хўжалик шартномалари доирасида юзага келадиган форс-мажор ҳолатларини тасдиқлаш ваколати берилмоқда.

 

Солиқ кодексига Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, мол, қўй ва товуқ гўшти, тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотлар, картошка, музлатилган балиқ кабиларни олиб кириш ва реализация қилиш бўйича айланма 2021 йил 10 октябрдан 2022 йил 30 апрелга қадар ҚҚСдан озод қилишни назарда тутувчи ўзгартириш киритилмоқда.

 

Сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.

 

Қонун билан хорижга чиқиш биометрик паспорти жорий қилинганлиги сабабли қонунчиликка тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш,  бир қатор қонунларга биометрик паспортга оид ишлатилаётган тушунчалар келгусида идентификация ID-картаси билан қўлланилиши сабабли идентификация ID-картаси тушунчаси киритилмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 

Сенаторлар “Халқаро меҳнат ташкилотининг Қурилишда меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси тўғрисидаги 167-сонли Конвенциясини (Женева, 1988 йил 20 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги Қонунни кўриб чиқишди.

 

Конвенциянинг ратификация қилиниши қурилиш соҳасига меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси бўйича халқаро стандартларни самарали жорий этишга хизмат қилади. Бу, айниқса, мамлакатимизнинг меҳнаткашлар ҳуқуқлари кафолатини таъминлашда асосий халқаро принцип ва стандартларга содиқлигини кўрсатади.

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах