Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Туризм ва маданий мерос вазирлигининг тузилмаси тасдиқланди

22.02.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 18.02.2022 йилдаги “Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-135-сон қарор имзоланди.

 

Президентнинг 2022 йил 18 февралдаги "Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-75-сон Фармонига мувофиқ қуйидагилар тасдиқланди:

  • Туризм ва маданий мерос вазирлигининг ташкилий тузилмаси;
  • Туризм ва маданий мерос вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 84 нафар бўлган тузилмаси.

 

Туризм ва маданий мерос вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг чекланган сони 386 нафарни ташкил этади.

 

Белгиланишича:

  • Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси этиб қайта номланади;
  • Жамғарма маблағлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, тизим ташкилотлари ходимларини қўшимча рағбатлантиришга йўналтирилади;
  • Туризм ва спорт вазирлигининг мол-мулки, шу жумладан автотранспорт воситаларини Туризм ва маданий мерос вазирлигига ўтказишда қайта расмийлаштириш учун тўловлар ундирилмайди;
  • Туризм ва спорт вазирлигининг марказий аппарати ходимларини Туризм ва маданий мерос вазирлигига ишга қабул қилиш Бош вазир ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири томонидан тегишли давлат органлари томонидан илгари амалга оширилган келишувларни, танлов натижаларини инобатга олган ҳолда, мустақил амалга оширилади.

 

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантиришнинг қўшимча манбалари белгиланди:

  • муассиси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳисобланган корхоналар ва ташкилотлар (кейинги ўринларда-тизим ташкилотлари) ихтиёрида солиқлар ва йиғимлар тўланганидан кейин қоладиган соф фойданинг бир қисми;
  • хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорларга мувофиқ давлат мулки объектларини реализация қилишдан тушадиган тегишли маблағлар;
  • тизим ташкилотларининг мол-мулкини (бундан кўчмас мулк мустасно) сотишдан тушган маблағларнинг 50%и;
  • тизим ташкилотларининг мол-мулкини ижарага беришдан тушган бюджетга йўналтирилаётган маблағларнинг 50%и;
  • тизим ташкилотлари фаолиятини текшириш натижалари бўйича Туризм ва маданий мерос вазирлигининг ички аудит хизматлари томонидан аниқланган Давлат бюджети маблағларининг, шунингдек талон-торож, растраталар, камомадлар суммаларининг 50%и;
  • тизим ташкилотлари фаолиятини текшириш натижалари бўйича Туризм ва маданий мерос вазирлигининг ички аудит хизматлари томонидан аниқланган ҳамда давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари жамғармалар даромадига ундирилган ноқонуний сарфланган бюджет маблағлари, талон-торож, растраталар, камомадлар суммалари;
  • тизим ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган маблағларнинг 10%и;
  • Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
  • туризм ва маданий мерос соҳаларидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишдан тушадиган маблағлар;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
  • халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
  • қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.02.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах