Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

«Автомобиль тарихи» давлат хизмати жорий этилди

11.03.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 9.03.2022 йилдаги 106-сон қарори билан «Автомобиль тарихи» маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

2022 йил 1 майдан бошлаб:

  • «Автомобиль тарихи» маълумотларини давлат хизматлари марказлари, ЯИДХП ёки уларнинг иловалари орқали аниқлаш бўйича давлат хизмати йўлга қўйилади;
  • транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жараёнида транспорт воситасининг босиб ўтган масофаси ҳақидаги маълумотлар, жумладан техник кўрикдан ўтказувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳам мажбурий тартибда ахборот тизимига киритишни йўлга қўйилади.

 

«Автомобиль тарихи» қуйидаги ахборотларни ўз ичига олади:

  • автотранспорт воситаси ҳақида умумий маълумотлар;
  • босиб ўтган масофаси;
  • шартномалар тузилганлиги (ишончнома, ижара, ҳадя шартномаси);
  • йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги;
  • содир этилган қоидабузарликлар;
  • гаровда эканлиги ҳақида (мавжуд бўлса);
  • тақиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
  • божхона расмийлаштируви ҳақида;
  • лицензия мақоми (йўловчи ташиш бўйича).

 

Давлат хизматидан фойдаланиш учун онлайн-сўровнома (ДХМ, ЯИДХП, илова орқали) тўлдирилади. Хизмат кўрсатилганлиги учун БҲМнинг 10%и миқдорида йиғим ундирилади. Маълумотлар реал вақт режимида тайёрланади ва ариза берувчига тақдим этилади. Маълумотнома шахсга доир маълумотлар ошкор этилмаган ҳолда тақдим этилади (автотранспорт воситаси мулкдори томонидан ўз «Автомобиль тарихи»ни билиш учун йўлланган сўровномалар бундай мустасно). У ахборот хусусиятига эга бўлиб, расмий ҳужжат ҳисобланмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.03.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.