Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Тадбиркорликни ривожлантириш учун ОТБ кредити 25 йил ичида қайтарилади

11.03.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2022 йилдаги «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Кичик ва ўрта тадбиркорлик корхоналарини ривожлантириш дастури» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 105-сон қарори қабул қилинди.

 

2021 йил 20 декабрда ОТБ ҳамда Ўзбекистон Республикаси ўртасида «Кичик ва ўрта тадбиркорлик корхоналарини ривожлантириш дастури» лойиҳаси доирасида:

  • 5 йиллик имтиёзли давр билан 25 йил муддатга 80 млн АҚШ доллари миқдорида;
  • 3 йиллик имтиёзли давр билан 15 йил муддатга 213,58 млрд сўм миқдоридаги қарзларни Ўзбекистон Республикасига ажратиш бўйича қарз битимлари имзоланган.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Осиё тараққиёт банки томонидан «Кичик ва ўрта тадбиркорлик корхоналарини ривожлантириш дастури» лойиҳаси доирасида ажратиладиган қарзни қайтариш ва фоиз бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали;
  • Осиё тараққиёт банки томонидан «Кичик ва ўрта тадбиркорлик корхоналарини ривожлантириш дастури» лойиҳаси доирасида миллий валюта эквивалентида ажратиладиган қарзни қайтариш, фоиз ва воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали.

 

Қарор билан қуйидагилар белгиланди:

  • лойиҳа доирасида ОТБ маблағлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилади;
  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш, шунингдек, ОТБ томонидан ажратиладиган қарзлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
  • ОТБ томонидан ажратилган қарзларни қайтариш, фоиз ва воситачилик ҳақи бўйича барча тўловлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.03.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах