Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилишга – $60 млн

28.03.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 24.03.2022 йилдаги “Жаҳон банки иштирокидаги “Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 178-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6098-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинди.

 

“Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш” лойиҳасини (кейинги ўринларда – Лойиҳа) амалга ошириш учун Жаҳон банки Директорлар кенгаши 2021 йил 16 июнда Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикасига 30 йил муддатга, шу жумладан 5 йил имтиёзли давр билан 60 млн АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилишини маъқуллаган. Лойиҳани амалга ошириш даври беш йил (2022–2027 йиллар) этиб белгиланган.

 

Лойиҳани амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари:

  • солиқларни ҳисоблаш ва тўлашни автоматлаштириш даражасини 90%гача етказиш;
  • солиқ органлари томонидан тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган электрон хизматлар билан тўлиқ қамраб олиш;
  • ҚҚСни ундириш жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш орқали ушбу солиқнинг ундирув даражасини 75%гача етказиш;
  • солиқ тўловчиларнинг солиқ ҳисоботларини тайёрлаш, тақдим этиш ва солиқларни тўлаш учун вақт сарфини 2 бараваргача камайтириш.

 

Қарор билан қуйидагилар белгиланди:

  • Давлат солиқ қўмитаси Лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилишини мувофиқлаштириш, шунингдек, Халқаро тараққиёт уюшмаси қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул ҳисобланади;
  • Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан ажратиладиган қарзни қайтариш, шунингдек, қарз бўйича фоиз, хизмат кўрсатиш ва мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи ҳамда божхона тўловлари, солиқлар ва йиғимлар (бундан иш ҳақи билан боғлиқ бўлган солиқлар мустасно) бўйича харажатларни қоплаш Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
  • Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида алоҳида банк ҳисоб рақамини очиш ҳуқуқига эга бўлган, фаолияти Халқаро тараққиёт уюшмаси кредити ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар ҳам тасдиқланган:

  • Лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий параметрлари;
  • Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан ажратиладиган қарзларни қайтариш бўйича прогноз жадвали;
  • Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш, соҳага ахборот технологияларини жорий этиш ва солиқ органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича “йўл харитаси”.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.03.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах