Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Мамлакат иқтисодиёти ўсиши учун қандай чора-тадбирлар кўрилади

13.04.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 08.04.2022 йилдаги “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги ПФ-101-сон Фармони қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан белгиландики, хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, инвестициявий муҳит жозибадорлигини ошириш ҳамда давлат активларини (давлат акция пакетлари, улушлари, кўчмас мулк объектлари) сотиб олган инвесторларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида:

  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида аукцион орқали сотишда давлат активларини сотишда қўлланиладиган уч йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби татбиқ этилади;
  • бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича камида 35 фоиз миқдоридаги дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган харидорларга мазкур давлат активлари ва ер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи берилади.

 

2022 йил 1 майдан бошлаб рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини талаб қилмаган ҳолда, янги барпо этилаётган қуйидаги кўчмас мулк объектларини (бундан ер участкаси мустасно) сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи берилади:

  • Тошкент вилояти, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида — қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 150 000 АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 180 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари;
  • бошқа ҳудудларда — қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 70 000 АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 85 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонига 6-иловага мувофиқ хорижий мамлакатлар фуқароларига кўчмас мулк сотиб олиш шарти билан Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш учун талаб этиладиган кўчмас мулк қиймати миқдори Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида 400 000 АҚШ долларидан 300 000 АҚШ доллари эквивалентигача камайтирилди.

 

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, рақобатга қарши ҳаракатларни содир этган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий жарималар қўлланилади.

 

Шунингдек, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилади:

  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан хом ашё, товарлар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланиши ва реализация қилинишини (кўрсатилишини) ноқонуний чеклаш;
  • лицензиялаш, рўйхатга олиш, аккредитациядан ўтказиш ва рухсат бериш ваколати берилган давлат унитар корхоналари ёки муассасалари, юридик шахслар бирлашмалари томонидан рақобатни чеклайдиган қарорлар қабул қилиш;
  • монополияга қарши орган талабига кўра, зарур ҳужжат ва ахборотларни тақдим этмаганлик, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этганлик.

 

2023 йил 1 январдан бошлаб Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ҳар йили Олий Мажлис Сенатига ахборот бериладиган Рақобат ривожланиши индексини жорий қилинади.

 

2022 йил 1 майдан бошлаб норезидент жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан оладиган даромадлари (дивидендлар, фоизлар ва фрахтдан олинадиган даромадлардан ташқари) бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси 12 фоиз миқдорида белгиланади.

 

Бундан ташқари, юқорида кўрсатилган санадан бошлаб:

  • тадбиркорлик субъектларига тенг шароитларни яратиш учун чекланган субъектларга татбиқ этилаётган солиқ ва божхона имтиёзлари барча субъектлар учун татбиқ этилади;
  • Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича 2020 йил 1 июлга қадар маъқулланган ва Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган ёки қайта кредитланадиган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан олинадиган товарлар (хизматлар) бўйича солиқ ва божхона имтиёзлари бекор қилинсин. Мазкур норма тижорат банклари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида янги тузиладиган битимлар (расмийлаштириш шакли ва усулидан қатъи назар) асосида олинадиган товарларга (хизматларга) татбиқ этилади.

 

Давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари (кейинги ўринларда — давлат иштирокидаги корхоналар) бошқарув органларининг фаолияти самарадорлигини, масъулияти ва жавобгарлигини ошириш мақсадида қуйидагилар белгиланди:

  • 2022 йил 1 апрелдан кейин ижро органи раҳбари сифатида тайинланган (қайта тайинланган) шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ ижро органи раҳбари бўлиши мумкин эмас;
  • 2022 йил 1 майдан бошлаб кузатув кенгаши аъзоларидан иборат Стратегия ва инвестициялар қўмитаси, Аудит қўмитаси, Тайинловлар ва ҳақ тўлаш қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш ва этика қўмитаси ташкил этилади.

 

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг иқтисодиётдаги иштирокини чеклаш ва қисқартириш мақсадида, уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларида назарда тутилмаган ҳолларда:

  • асосий фаолиятига хос бўлмаган янги кўчмас мулк объектларини сотиб олиш ёки қуриш;
  • рақобат ривожланган соҳада асосий фаолиятидан ташқари қўшимча фаолият билан шуғулланиш;
  • асосий фаолиятига хос бўлмаган хўжалик жамиятлари устав капиталида иштирок этиш ёки ундаги улушни сотиб олиш тақиқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.