Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилади

18.04.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2022 йилдаги “Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш ҳамда уларнинг халқаро стандартлар талабларига мувофиқ ўтказилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 181-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарорга асосан “Ташкент Фарма Парк” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида давлат муассасаси шаклидаги Дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Марказнинг муассиси ҳисобланади.

 

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • дори воситаларининг клиник тадқиқотларини халқаро этик ва илмий стандартлар талабларига мувофиқ ташкил этиш;
  • республика ҳудудида клиник тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда клиник базаларни жаҳон стандартлари асосида модернизация қилишни мувофиқлаштириш;
  • “Зарур клиника амалиёти (GCP)” талабларига мувофиқ дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказишни ташкил этиш;
  • женерик дори воситаларининг оригинал дори воситаларига фармакологик биоэквивалентлигини аниқлаш;
  • клиник тадқиқот субъектида дори воситаларининг фармакокинетик тадқиқотларини ўтказиш;
  • тиббиёт ходимларининг клиник тадқиқотлар ўтказиш соҳасида малакасини ошириш;
  • “Зарур клиника амалиёти (GCP)” йўналишида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.

 

Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

  • кўрсатилган пулли хизматлардан тушадиган маблағлар;
  • халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг маблағлари;
  • қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.