Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимида қандай ўзгартиришлар бўлди

21.04.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 11.04.2022 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-762-сон Қонун имзоланди.

 

Ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, эндиликда:

  • маъмурий жавобгарликка қуйидагилар учун тортишади:
    • қонунчиликда назарда тутилган йирик битимларни тузишда, айрим турдаги молия-кредит хизматларини, халқаро йўловчи ташиш хизматларини ва давлат хизматларини кўрсатишда ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжудлиги текширувини амалга оширмаганлик учун;
    • Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилгунига қадар айрим тоифадаги ижро ҳужжатларининг ижро этилишини таъминламаганлик учун;
    • суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш, яъни ижро ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш ёки давлат ижрочисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш учун. Тегишли ўзгартиришлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198 прим 2-моддасига киритилган;
  • шунингдек, суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш, маъмурий жазо қўлланилганидан кейин давом эттирилса, жиноий жавобгарликка тортишади. Тегишли қўшимча Жиноят кодексига киритилди;
  • терговга қадар текширув Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш билан боғлиқ ишлар бўйича ҳам ўтказилади. Ўзгартириш Жиноят-процессуал кодекснинг 39-модда 1-қисмининг 10-бандига киритилди;
  • қарздорнинг ҳисобварақлари бўйича хизмат кўрсатувчи банк ёки бошқа кредит ташкилоти ижро ҳужжати олинган кундан эътиборан кейинги иш кунидан кечиктирмай ижро ҳужжатида баён этилган пул маблағларини ундириш тўғрисидаги талабларни ижро этади ёхуд қарздорнинг ҳисобварақларида ундирувчининг талабларини қаноатлантириш учун етарли пул маблағи йўқлиги сабабли кўрсатилган талаблар тўла ёки қисман ижро этилмаганлигини қайд этиб қўяди. Аввал бу муддат 3 кунни ташкил этар эди. Ўзгартириш «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси 2-қисмига киритилди;
  • қуйидагилар белгиланди:
    • ижро ҳужжатларининг Мажбурий ижро бюроси органларига тааллуқлилиги;
    • айрим тоифадаги ижро ҳужжатларининг ижро этилишини улар Мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилгунига қадар таъминлаш тартиби;
    • Мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилаётганда ижро ҳужжатларига илова қилиниши керак бўлган ҳужжатлар. Қўшимчалар юқорида кўрсатиб ўтилган Қонунга киритилди;
  • «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонун ижро ҳужжатларини ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида ижро этишнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги нормалардан иборат 3 прим 1-боб билан тўлдирилди.

 

Қонун билан бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.