Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Сенатнинг йигирма бешинчи ялпи мажлиси 2022 йил 28 апрель куни чақирилади

26.04.2022

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлисини 2022 йил 28 апрель куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ахборот хизмати хабар берди.

 

Видеоконференцалоқа шаклида икки кун давом этадиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилади.

 

“Почта алоқаси тўғрисида”ги, “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги, “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги, “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Кўп квартирали уйларни бошқариш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.

 

Бундан ташқари, “Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий хизматлар тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунларни муҳокама этиш режалаштирилган.

 

Шунингдек, сенаторлар томонидан 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2022 йил I чорагидаги ижроси якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи муҳокама қилинади.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ш. Ғаниевнинг фермер хўжаликлари фаолияти кафолатларини таъминлаш ҳолати юзасидан ахбороти, Ҳисоб палатаси, Марказий банк, Бош прокурорнинг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари, Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ҳамраисининг ўтган давр мобайнидаги фаолияти юзасидан ахборотини эшитиш режалаштирилмоқда.

 

Шунингдек, Андижон вилояти ҳокимининг ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, унинг даромадини ошириш, камбағалликни қисқартириш борасидаги ишлар ҳақидаги ҳисоботини ҳам эшитиш ва бошқа масалаларни кўриб чиқиш назарда тутилган.