Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Осиё ва Параосиё ўйинлари ғолибларига мукофотлар миқдорлари аниқланди

06.05.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 05.05.2022 йилдаги “2022 йилда Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган XIX ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги ПҚ-234-сон қарори қабул қилинди.

 

Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ва Параосиё ўйинларида Ўзбекистон спортчиларининг ҳар томонлама тайёрлиги ва муваффақиятли иштирокини таъминлаш мақсадида спортчиларни тайёрлашнинг устувор вазифалари белгиланди:

  • Ўзбекистон спорт делегациясининг спорт турлари бўйича 30 тадан 35 тагача, параспорт турлари бўйича 8 тадан 13 тагача, умумий профессионал спортчилар сонини 50%дан ошириш;
  • ўқ отиш, енгил атлетика, эшкак эшиш, велоспорт, гандбол, регби, баскетбол 3x3, сув спорти, шунингдек, паравелоспорт ва парашахмат спорт турлари бўйича натижадорликни ошириш;
  • спортчиларнинг имкониятларини ўрганиб, уларга рационал овқатланиш ҳамда машғулот юкламаларини тўғри тақсимлаш бўйича тавсиялар бериш ва уларни миллий терма жамоаларга жалб қилиш;
  • спорт турлари бўйича тайёргарлик жараёнига хорижий тренерлар ва мутахассисларни, шу жумладан спорт фармакологлари, диетологлари, психологларини жалб қилиш ва бошқалар.

 

Ўзбекистон спорт делегациясининг 2022 йилда Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган XIX ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинларига тайёргарлик кўриши ва муваффақиятли иштирок этиши бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

 

Белгиланишича, қуйидагилар ҳар бир медаль учун бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантирилади:

- Осиё ва Параосиё  ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари:

  • олтин медаль учун - $5 000;
  • кумуш медаль учун - $3 000;
  • бронза медаль учун - $2 000;

- ушбу спортчиларни тайёрлаган тренерлар:

  • олтин медаль учун - $2 500;
  • кумуш медаль учун - $1 500;
  • бронза медаль учун - $1 000;

- Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаган бошқа мутахассислар (шифокор, диетолог, массажистлар):

  • олтин медаль учун - $2 000;
  • кумуш медаль учун - $1 000;
  • бронза медаль учун - $500 миқдорида.

 

Мазкур харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Бундан ташқари, Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари ва уларни тайёрлаган тренерлар қўшимча равишда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантирилади:

- Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари:

  • олтин медаль учун - БҲМнинг 300 баравари микдорида;
  • кумуш медаль учун - БҲМнинг 200 баравари миқдорида;
  • бронза медаль учун - БҲМнинг 100 баравари миқдорида;

- Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаган тренерлар:

  • олтин медаль учун - БҲМнинг 200 баравари миқдорида;
  • кумуш медаль учун - БҲМнинг 100 баравари миқдорида;
  • бронза медаль учун - БҲМнинг 50 баравари миқдорида.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.05.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.