Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Президентнинг ихтисослаштирилган мактабларига қандай қабул қилишади

07.05.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 05.05.2022 йилдаги «Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 233-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида” 2022 йил 14 апрелдаги ПФ-106-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

 

Низом билан қуйидагилар белгиланди:

  • Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ва ихтисослаштирилган мактабларнинг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартиби;
  • ихтисослаштирилган мактабларга аниқ ва табиий фанлар, инглиз тили фани ҳамда мантиқий фикрлаш бўйича ўтказиладиган кириш имтихонлари натижаларига кўра ўқишга қабул қилиш тартиби;
  • ихтисослаштирилган мактабларда таълимни аниқ фанлар йўналиши бўйича 5-11-синфлар, табиий фанлар йўналиши бўйича 7-11-синфлар ҳажмида амалга ошириш. Бунда ҳap бир синфдаги ўқувчилар сони 24 нафаргача бўлиши керак;
  • ўқувчиларни ихтисослаштирилган мактабнинг ўқувчилари сафидан чиқариш ёки четлаштириш асослари ва тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.05.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.