Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабардор қилганларга мукофот тўланади

16.05.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2022 йилдаги “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 255-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан Сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини жисмоний шахсларга қайтариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомга асосан, Ўзбекистон ва чет давлатлар фуқароларига ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга уларнинг фискал белгили чеклари солиқ органларининг махсус мобиль иловаси орқали рўйхатдан ўтказилган тақдирда сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг 1%и қайтарилади.

 

Корпоратив карта орқали товарлар (хизматлар) сотиб олинган ҳолларда, солиқ органларининг махсус мобиль иловасида чекни рўйхатдан ўтказганда, жисмоний шахснинг банк картаси рақами кўрсатилади.

 

Қуйидаги чеклар солиқ органларининг махсус мобиль иловасида рўйхатдан ўтказилмайди:

  • берилган кундан бошлаб 10 кун ўтган чеклар;
  • автомобиль, ҳаво ва темир йўл чипталарини сотиб олиш натижасида олинган, шунингдек, алоқа ва коммунал хизматлар учун амалга оширилган тўлов чеклари;
  • шубҳали харидорлар реестрига киритилган жисмоний шахслар чеклари.

 

Сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олиниши жисмоний шахснинг жами даромадига киритилмайди.

 

Шунингдек, Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқлангаи ҳолатлар ҳақида солиқ органларини хабардор қилган жисмоний шахсларга пул мукофотини тўлаш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомга асосан, солиқ органлари аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари ҳақида солиқ органларининг махсус дастури орқали қуйидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда хабардор қилинади:

  • содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик тури;
  • солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этган хўжалик юритувчи субъект жойлашган жой.

 

Аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари ҳақида хабардор қилишда, жисмоний шахс солиқ органларининг махсус дастурида мобиль телефон рақами ва банк картаси рақамини кўрсатади.

 

Бир марталик пул мукофоти қуйидаги солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган жарималарнинг 20%и миқдорида белгиланади:

  • онлайн назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш тартиби бузилганлиги;
  • нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархлар сунъий равишда оширилганлиги ёки пасайтирилганлиги;
  • тадбиркорлик фаолияти давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширилганлиги;
  • идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш назарда тутилган маҳсулотларда қалбаки маркировка қўлланилганлиги ёки маркировка мавжуд эмаслиги;
  • савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларининг бузилиши аниқланган бошқа ҳолатлар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.05.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.