Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишловчи тиббиёт ходимлари эмланади

17.05.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 16.05.2022 йилдаги “Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Қуйидагилар тиббий-ижтимоий ёрдамни янада кенгайтиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

  • вирусли гепатитларнинг “В” ва “С” турларини эрта аниқлаш учун скрининг текширувларини ўтказиш қамровини ошириш;
  • касаллик юқиши хавфи юқори бўлган шахсларни, шу жумладан, қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишловчи тиббиёт ходимларини гепатит “В” инфекциясига қарши эмлаш билан тўлиқ қамраб олиш;
  • скрининг текширувларида вирусли гепатит “С” тури аниқланган беморларни даволаш жараёнида дори воситалари билан бепул таъминлаш;
  • соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида вирусли инфекцияларни аниқлаш учун сарфлов материаллари (реагент ва тест-тўпламлари) билан босқичма-босқич тўлиқ таъминлаш;
  • вирусли инфекциялар муаммолари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш, касалликларни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ва бошқалар.

 

Президентнинг 2022 йил 25 апрелдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-215-сон қарорига асосан 2022 йил 1 июндан бошлаб қон билан бевосита ишлаётган давлат тиббиёт муассасалари ходимлари гепатит “В” касаллигига қарши бепул эмланади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2022-2025 йилларда айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш бўйича дастур;
  • 2022-2023 йилларда эпидемиологик кўрсатмага мувофиқ, давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт ходимларини гепатит “В” инфекциясига қарши эмлаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар.

 

Ҳар йили аҳолини вирусли гепатит “В” ва “С” турларига скрининг текширувлари сонини 1 млн нафаргача, полимераза занжир реакцияси (ПЗР) текширувлари сонини 15 минг нафаргача етказиш режалаштирилмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигига қуйидагилар топширилди:

  • 2022 йил 1 ноябрга қадар жигар сурункали вирусли касалликларининг ягона электрон реестри ишлаб чиқиш,  2023 йил 1 январга қадар эса реестрни юритишни қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишлайдиган ходимларга эга бўлган даволаш-профилактика муассасалари, санитария-эпидемиология хизмати ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар барча тиббиёт ташкилотларига жорий қилишни йўлга қўйиш. Реестрнинг юритилиши тиббий фаолиятни лицензиялаш талабларидан бири ҳисобланади;
  • Вирусология илмий-тадқиқот институтида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги тегишли муассасаларда Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланиб тузалганларнинг (донорларнинг) қон плазмаси банки яратилишини таъминлаш.

 

2022 йил 1 июлдан бошлаб нодавлат тиббиёт ташкилотлари қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишлаётган ходимларини гепатит “В” инфекциясига қарши эмлашни, шунингдек, Реестрга бу ҳақдаги маълумотнинг мунтазам киритиб борилишини таъминлаши керак.

 

Лола Абдуазимова.