Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Давлат ва бизнес ўртасида самарали мулоқот тизими қандай ташкил этилади

17.05.2022

Читать на русском языке

Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан Президентнинг «Тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқот тизимини жорий этиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамаси учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди.

 

Ҳужжатда «business.gov.uz» ягона интерактив порталини давлат ва бизнес ўртасида самарали мулоқот тизимини таъминловчи ҳамда қуйидаги имкониятларга эга «Тадбиркор виртуал офиси» порталига айлантириш назарда тутилган:

  • мурожаатларни туну кун қабул қилиш, ҳал этиш ва назорат қилиш;
  • давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида тематик онлайн учрашув, муҳокамалар ва сўровномалар ўтказиш орқали тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларни шакллантириш;
  • қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш аматиётини такомиллаштириш юзасидан тадбиркорлик субъектлари ташаббусларини қабул қилиш
    ва уларга овоз бериш имкониятини яратиш, бунда камида мингта овоз тўплаган ташаббусларни ваколатли органлар томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқиш амалиётини йўлга қўйиш;
  • ҳар йили «Тадбиркорлар куни» арафасида ўтказиладиган Президентнинг тадбиркорлар билан «очиқ мулоқоти» доирасида таклифларни йиғиш ва тизимлаштириш;
  • битта нуқтадан лицензиялар ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш, фаолиятни бошлаганлик ҳақида хабарнома юбориш, кредит, субсидия, компенсация ва кафилликлар олиш, солиқ ва божхона маъмурчилигини амалга ошириш, статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни топшириш имкониятини яратиш.

 

2022 йил 1 июлдан бошлаб қуйидагилар юзасидан тартиб ўрнатиш таклиф этилмоқда:

  • порталга тадбиркорлик субъектлари, ССП, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги «Саll-марказ» хизматлари, омбудсман, туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари томонидан мурожаатлар киритиш;
  • порталга киритилган мурожаатлар автоматик равишда тегишли ваколатли органларга кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун йўналтирилиши тартибини.

 

Шунингдек Фармон билан ваколатли органни хабардор этиш тартибида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувлар рўйхати, шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятида фақат масофавий тарзда ўтказиладиган текширувлар рўйхатини тасдиқлаш таклиф этилмоқда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах