Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

1 июндан нималар ўзгаради

30.05.2022

Читать на русском языке

Norma.uz портали 2022 йил 1 июндан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

 

Давлат хизматчиларининг иш ҳақи оширилади

 

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12%га оширилади.

 

Қуйидаги миқдорларда белгиланади:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори - ойига 920 000 сўм;
  • базавий ҳисоблаш миқдори- ойига 300 000 сўм.

 

Тиббиёт муассасалари тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларининг ойлик лавозим маошлари оширилади

 

Хусусан:

  • тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун:
    • олий ва биринчи малака тоифаларига эга бўлганлар учун – 15%га;
    • иккинчи малака тоифасига эга бўлган ва тоифага эга бўлмаган, шунингдек, бошқа тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун – 10%га;
    • тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимлари учун – 15%га оширилади.

 

Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда ўтказиладиган кириш тест синовлари учун кимлар тўловларни амалга оширмайдилар

 

Шундай тартиб жорий этиладики, унга мувофиқ:

  • “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда ўтказиладиган кириш тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.

 

Лицензиялашнинг янги тартиби жорий этилади

 

Фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик ёки жисмоний шахслар учун қуйидаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланган талаб ва шартлари кучга киради:

  • 21.02.2022 йилдаги «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 80-сон;
  • 22.02.2022 йилдаги “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 86-сон.

 

Хорижда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналари очилади

 

Россия Федерацияси, Туркия Республикаси ва Қозоғистон Республикасининг ҳудудларида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналари очилади.

 

Волонтёрлар электрон платформаси ишга туширилади

 

У Ўзбекистон ёшлар портали негизида яратилган ва қуйидагиларни амалга ошириш имконини беради:

  • волонтёрларнинг ижтимоий аҳамиятга молик тадбирлар, лойиҳалар ва акциялардаги иштироки, шунингдек, давлат органлари фаолиятига кўмаклашган даврини қайд этиб бориш;
  • волонтёрлар гуруҳига киритилган волонтёрларни ҳисобга олиш;
  • ҳудудлар ва фаолият йўналиши бўйича волонтёрлик ёрдамини жалб қилишга қизиқиш билдираётган давлат органлари рўйхати ҳамда давлат органларининг волонтёрлар билан ишлашига оид методик тавсиялар билан танишиш.

 

Тиббиёт ходимлари эмланади

 

Қон билан бевосита ишлаётган давлат тиббиёт муассасалари ходимлари гепатит “В” касаллигига қарши бепул эмланади.

 

Ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча имтиезлар жорий қилинади.

 

“Ишга марҳамат” мономарказларида касб-ҳунарга ўқитилаётган ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик нафақаси билан бир вақтда, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик стипендия тўлаб берилади.

 

Олимлар Ўзбекистоннинг ҳалқаро рейтинглари билан шуғулланадилар

 

Халқаро рейтинг ва индекслар бириктирилган илмий ташкилотлар 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишга оид таклифлар ишлаб чиқишади.