Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Ер усти метро йўналишлари остидаги жойлар «E-Auksion» савдо платформаси орқали реализация қилинади

03.06.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.2022 йилдаги «Тошкент шаҳрида барпо этилаётган ер усти метро линиялари остида жойлашган ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 291-сон қарори қабул қилинди.

 

Тошкент метрополитенининг «Дўстлик-Қўйлиқ» ер усти метро йўналиши 1–5 бекатлари оралиғидаги ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида:

  • пиёдалар ва велосипед йўлаклари;
  • автотураргоҳлар;
  • аҳоли сайр қилиши учун сайилгоҳлар;
  • болалар ва спорт майдончалари ташкил этилади.

 

Ер усти метро йўналишлари остида жойлашган ер майдонлари хатловдан ўтказилган ҳолда уларнинг ер усти метро йўналишлари фаолиятига таъсир қилмайдиган қисми Тошкент шаҳар ҳокимлиги захирасига ўтказилади.

 

Ушбу ер майдонлари фудтрак ҳамда енгил турдаги қурилмаларни қуриш ва жойлаштириш учун «E-Auksion» электрон савдо платформаси орқали 5 йил муддатга ижара ҳуқуқи билан, истисно тариқасида, 12 ойда тенг улушларда бўлиб тўлаш шарти билан савдога чиқарилади.

 

Аукцион савдолари орқали олинган ер участкаларида савдо ва хизмат кўрсатиш, тайёр ҳолдаги овқатланиш маҳсулотлари билан савдо қилиш шохобчалари, китоб дўконлари, шунингдек, автотураргоҳлар ҳамда маданий ҳордиқ чиқариш ва спорт масканлари барпо этилади.

 

«Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метро линияларининг қурилиши» лойиҳаси доирасида узунлиги 11,2 км бўлган «Дўстлик-Қўйлиқ» ва 6,9 км бўлган «Сергели-Олмазор» йўналишлари бўйича ер усти метро линияси барпо этилган ва фойдаланишга топширилган. Ҳозирги вақтда узунлиги 8,5 км бўлган «Қўйлиқ-Қурувчилар» йўналишида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.06.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах