Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Спорт қандай ривожлантирилади

07.06.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 06.06.2022 йилдаги «Давлат спорт-таълим муассасалари фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарор ЎзАда эълон қилинди.

 

Қарор билан қуйидагилар ташкил этилади:

  • спортни ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги 279 та болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва уларнинг филиаллари негизида 254 та спорт мактаблари;
  • спортни ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги 56 та ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари негизида 56 та ихтисослаштирилган спорт мактаблари;
  • Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари.

 

Шунингдек ҳужжат билан спорт мактабларида ўқувчиларни қабул қилиш ва тайёрлаш бўйича қуйидаги тизим жорий этилди:

  • спорт мактабларига 4 ёшдан 30 ёшгача бўлган болалар ва ёшлар қабул қилинади;
  • “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган оммавий спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган ёшлар, шунингдек, 4-6 ёшли болалар спорт турларидан келиб чиқиб уларнинг антропометрик кўрсаткичлари асосида дастлаб спорт мактабининг спорт-соғломлаштириш гуруҳида олимпия спорт турлари ёки миллий кураш бўйича ҳаракатланиш имкониятларини кенгайтириш ва ҳаракат фаоллиги танқислигини тўлдириш учун саккиз ойгача бепул шуғулланади.

 

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

  • туман (шаҳар)лардаги спорт мактабларида:

- аҳолиси 200 мингдан юқори бўлган камида 20 та олимпия спорт турлари;

- аҳолиси 150 мингдан 200 минггача бўлган камида 15 та олимпия спорт турлари;

- аҳолиси 150 минггача бўлган камида 10 та олимпия спорт турлари бўйича спортчилар тайёрланади;

  • спорт мактаблари контингенти фақат Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган (бундан миллий кураш ҳамда алоҳида Ҳукумат қарорлари билан белгиланган спорт турлари мустасно) спорт турлари бўйича шакллантирилади;
  • спорт мактаблари тренерларига ноолимпия ва олимпия спорт турлари бўйича пуллик асосида тўгараклар ташкил этишга рухсат берилади.

 

Спортни ривожлантириш вазирлиги тасарруфидаги спорт мактаблари тренерларининг базавий тариф ставкалари 2022 йил 1 сентябрдан ўртача 1,35 бараварга оширилади.

 

2023 йил 1 январдан бошлаб спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари мусобақалари спорт федерация (ассоциация)лари томонидан ёш тоифалари  ўртасида йилда бир марта ўтказилади.

 

2023 йилдан бошлаб ҳар йили қўшимча равишда республика бюджетидан:

  • спорт мактабларининг тиббиёт хоналарини замонавий асбоб-ускуналар, дори-дармон ва тикланиш воситалари билан жиҳозлашга – 10 миллиард сўм;
  • спорт мактаблари учун замонавий ўқув адабиётларини чоп этиш ва харид қилишга – 2 миллиард сўм;
  • вилоят, республика ва халқаро спорт мусобақаларида иштирок этадиган спорт мактаблари шуғулланувчиларини (терма жамоаларини) махсус спорт кийимлари (экипировкалар) билан таъминлашга – 23 миллиард сўм ажратилади.

 

Ҳужжат билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритилган.

 

Саодат Усманова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах