Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Фуқаролар давлат молиявий назорати органлари фаолиятини баҳолай оладилар

20.06.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2022 йилдаги «Фуқаролар иштирокидаги аудит ўтказиладиган объектни аниқлаш ва давлат молиявий назорати органлари фаолияти самарадорлигини жамоатчилик томонидан баҳолаб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 326-сон қарори қабул қилинди.

 

Низом қуйидагиларни назарда тутади:

  • «Давлат аудити» дастурига фуқаролар томонидан танланиши мумкин бўлган назорат объектлари рўйхатини киритиш;
  • фуқаролар томонидан энг кўп маротаба танланган назорат объектларида назорат тадбирини ўтказиш тартиб-таомиллари;
  • давлат молиявий назорати органи ва ички аудит хизматлари фаолияти самарадорлигини жамоатчилик томонидан баҳолаш тартиби.

 

Назорат объектини аниқлашда иштирок этиш учун фуқаролар «Давлат аудити» дастурида рўйхатдан ўтадилар. Фуқароларни «Давлат аудити» дастурида аутентификациялаш электрон рақамли имзо воситалари, мобил телефон рақамлари, шахсларнинг биометрик маълумотлари, Мобил-ID, Face-ID шунингдек бошқа усуллар билан белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

Фуқаролар томонидан танланиши мумкин бўлган назорат объектлари рўйхатига қуйидагилар киритилмайди:

  • ваколатли тузилмаларнинг йиллик режасига киритилган назорат объектлари;
  • охирги икки йил мобайнида танланган ва назорат тадбирлари ўтказилган назорат объектлари;
  • молиялаштириш давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир сифатида эътироф этилган вазирлик ва идоралар ҳамда улар тизимидаги назорат объектлари.

 

Баҳолаш натижаларининг ўртача баҳосидан келиб чиқиб ваколатли тузилмалар ходимларининг натижалари қуйидагича белгиланади:

  • 5 балл бўлган ходим — «намунали»;
  • 4 балл бўлган ходим — «яхши»;
  • 3 балл бўлган ходим — «қониқарли»;
  • 3 баллгача бўлган ходим — «қониқарсиз».

 

Баҳолаш натижаларининг рейтинги бўйича:

  • «намунали» деб топилган ходимга — лавозим маошининг 25 фоизи;
  • «яхши» деб топилган ходимга — лавозим маошининг 15 фоизи;
  • «қониқарли» деб топилган ходимга — лавозим маошининг 5 фоизи миқдорида пул мукофоти бериш орқали рағбатлантириш амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.06.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.