Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Ўзини ўзи банд қилган шахслар йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиши мумкин

08.07.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 7.07.2022 йилдаги “Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Қарорга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни ЯИДХП орқали электрон шаклда расмийлаштириш йўлга қўйилади. Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.

 

Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига (БҲМнинг 3 баравари) нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:

  • бир ойгача бўлган муддатга – 10%;
  • олти ойгача бўлган муддатга – 50%;
  • уч йилгача бўлган муддатга – 100%.

 

Юридик шахслар ҳайдовчиларининг 2 йилда 1 марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинди.

 

2022 йил 1 сентябрдан фуқаролар ва йўловчи ташиш лицензиясига эга юридик шахслар ўртасидаги транспорт ижараси шартномаларини нотариал тасдиқлаш талаб қилинмайди. Бунда мазкур шартномалар солиқ органларида электрон ҳисобга олинади.

 

2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар:

  • 4 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга транспортларда йўловчи ташиш ўзини ўзи банд қилиш деб қаралади. Ушбу фаолият лицензия варақаси асосида амалга оширилади;
  • лицензия варақаси беришда автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади.

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах