Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Марказий банкнинг асосий ставкаси 15%гача пасайтирилди

22.07.2022

Читать на русском языке

Бундай қарор Марказий банк бошқаруви томонидан 21 июлдаги йиғилишда қабул қилинди.

 

Май-июль ойларида қисқа муддатли ташқи шоклар таъсирининг пасайиши ҳисобига макроиқтисодий ҳолатнинг нисбатан барқарорлашиши ҳамда тартибга солинадиган нархларни эркинлаштириш бўйича кутилмаларнинг ортда қолиши 2022 йил якунида инфляция даражасининг 12-14%лик прогноз коридорининг медианисидан пастроқ, яъни қуйи чегарасига яқин шаклланиш эҳтимолларини оширмоқда.

 

Бу ўз навбатида, инфляциянинг апрель ойидаги прогноз даражасидан қисқа муддатли омиллар таъсири ва кутилмалар бўйича қўшилган юкламани олиб ташлаш ва шунга мос равишда, пул-кредит шароитларини ҳам ўзгартириш имконини беради.

 

Инфляцион кутилмаларнинг шаклланган трендлари ҳамда келгуси ойларда нархлар ва макроиқтисодий кўрсаткичларнинг кутилаётган динамикаларидан келиб чиқиб бошқарув йиғилишида асосий ставка 1 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 15% даражасида белгиланди.

 

Глобал инфляцион жараёнларнинг давом этаётганлигини инобатга олиб, нархларга монетар омиллар таъсирини минимал даражада сақлаб қолиш, миллий валютадаги активларнинг нисбий устунлигини таъминлаб бориш мақсадида йил сўнгигача “нисбатан қатъий” пул-кредит шароитлари сақлаб қолинади.

 

Жорий йилнинг май-июль ойларида ташқи иқтисодий шароитлар мамлакатимиз иқтисодиёти учун нисбатан мўътадил шаклланди. Реал самарали алмашув курси июнь ойида май ойига нисбатан қарийб 0,2%га қадрсизланди.

 

Ички иқтисодий шароитлар

 

Жорий йилнинг I ярим йиллик якунлари бўйича иқтисодий ўсиш реал ҳисобда 5,4%ни ташкил этиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига (7,2%) нисбатан паст ва апрель ойи прогнозларига (3,5-4,5%) нисбатан эса юқори даражаларда шаклланди.

 

Эътиборлиси, қишлоқ хўжалиги, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва чакана савдо соҳаларида ўтган йилга нисбатан юқорироқ ўсиш суръатлари кузатилди. Ушбу тенденцияларнинг сақланиб қолиши келгуси ойларда нархлар шаклланишига ижобий таъсир этиши кутилмоқда.

 

I ярим йилликда ойлик ва нафақаларнинг оширилиши ҳисобига иқтисодиётда ўртача номинал иш ҳақиларнинг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли ошиши кузатилди ва бу, ўз навбатида, ички талабни рағбатлантирувчи асосий омиллардан бўлди.

 

Инфляция ва инфляцион кутилмалар

 

Июнь ойида йиллик инфляция суръати 12,2%ни ташкил этиб, ушбу ўсиш асосан глобал инфляцион жараёнлар шароитида импорт инфляцияси, товарларни етказиб бериш ва логистикасида юзага келаётган муаммолар ва ғалла етиштириш ва сотиш нархларининг эркинлаштирилиши каби омиллар билан изоҳланади.

 

Йиллик инфляция таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 16,5%га ошган бўлса, ноозиқ-овқат товарлари ва хизматлар мос равишда 10,7 ва 6,8%га қимматлашди.

 

Бу ўз навбатида, умумий инфляциянинг пасайиб боришида озиқ-овқат нархларининг барқарорлашувига асосий эътиборни қаратишни тақозо этади.

 

Пул-кредит шароитлари

 

Асосий ставканинг пасайтирилиши натижасида июнь ойида банклараро пул бозорида ўртача тортилган фоиз ставкаси май ойидаги 18%дан 17,1%гача пасайди. Июнь ойида Uzonia индекси асосий ставка билан юқори фоиз коридори оралиғида – 17% атрофида шаклланди.

 

Пул бозорида нисбатан узоқроқ муддатли бир ойдан уч ойгача бўлган операциялар бўйича фоизлар май ойидаги 19,6%дан июнь ойида 18,9%гача пасайиши кузатилди.

 

2022 йил июнда жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги муддатли депозитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси 21%ни, юридик шахсларнинг депозитлари бўйича эса 17,7%ни ташкил этди. Депозитларнинг реал фоиз ставкалари аҳоли омонатлари бўйича 7,8% ва юридик шахслар депозитлари бўйича 4,9% даражасида шаклланди. Аҳолининг миллий валютадаги муддатли депозитлари II чоракда 21%га ва йил бошига нисбатан 30%га кўпайди.

 

Иқтисодиётга миллий валютада йўналтирилган кредитларнинг фоиз ставкаларида ҳам май ойидаги кўрсаткичларга (23 фоиз) нисбатан пасайиш кузатилиб, ўртача 22,8%ни ташкил этди.

 

Макроиқтисодий прогнозлар

 

Умуман олганда, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида жаҳон ва ички иқтисодиётда кузатилган ҳолат мазкур даврда юз берган геосиёсий вазият ҳисобига кескин шок ва ноаниқликлар таъсирида макроиқтисодий ривожланишнинг ҳеч бир сценарийсида кўзда тутилмаган тарзда шаклланди.

 

2022 йилнинг II ярми ва 2023 йилда кутилаётган ташқи макроиқтисодий тенденциялар “Пул-кредит сиёсати асосий йўналишлари”нинг муқобил сценарийсида кузда тутилган тарзда кечса-да, ривожланган мамлакатлар иқтисодий сиёсатидаги тўғирланишлар ривожланаётган мамлакатларда иқтисодий ўсиш ва мақроиқтисодий барқарорликни таъминлашларида қўшимча мураккабликларни вужудга келтиради.

 

Ташқи иқтисодий вазиятлар бўйича ноаниқликлар, ялпи талабнинг шаклланиши ва таклиф бўйича кутилаётган тенденцияларни инобатга олиб, Марказий банк 2022 йил учун мўлжалланган макроиқтисодий ривожланиш прогнозларини қайта кўриб чиқди.

 

Юзага келаётган инфляцион жараёнлар, тартибга солинадиган нархлар оширилишининг кейинга қолдирилиши билан бир қаторда мавжуд ноаниқликлар ва хатарларни инобатга олган ҳолда йил якуни бўйича инфляция даражаси 12-14%лик коридорнинг қуйи чегараси атрофида шаклланиши прогноз қилинмоқда.

 

Иқтисодиётда мавжуд захиралар ва ялпи талабнинг жорий тенденцияларидан келиб чиқиб, йил якуни бўйича ЯИМнинг реал ўсиши 5,0-5,5% атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда (апрель ойидаги прогноз 3,5-4,5%).

 

Ставкани 1%га пасайтириш тўғрисидаги қарор таъсирида келгусида шаклланадиган пул-кредит шароитлари инфляция прогнозининг пасайиб бориши билан реал фоиз ставкаларининг ижобийлигини, миллий валютадаги активларнинг даромадлилиги сақланиб қолишини таъминлайди.

 

Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши 2022 йил 8 сентябрь кунига белгиланган.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах