Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Истеъмолчиларга кўмир маҳсулотлари қандай ортиб юборилади

04.10.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 29.09.2022 йилдаги “Республика истеъмолчиларига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 551-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари билан бюджет маблағлари ҳисобидан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидаги тартибни назарда тутади:

  • бюджет ташкилотларининг кўмир маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини шакллантириш;
  • бюджет ташкилотларига кўмир маҳсулотларини ҳудудлардаги кўмир омборлари орқали етказиб бериш;
  • бюджет ташкилотлари билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
  • уларнинг омборларида кўмир маҳсулотларини сақлаш.

 

Шунингдек, қарор билан Республика аҳолисини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У ҳудудлардаги кўмир омборларига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш, сақлаш ва сотиш, аҳоли билан кўмир маҳсулотлари учун ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини белгилайди.

 

Республика ҳудудлари бўйича аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш учун масъуллар рўйхати белгиланди.

 

2023 йил 1 апрелга қадар кўмир маҳсулотларини сотиш, бюджет ташкилотлари ва аҳоли билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш тўғрисида маълумотлар жойлаштириладиган интерактив портали ишга туширилади.

 

2022 йил 1 октябрдан бошлаб ўрнатиладиган тартибга мувофиқ:

  • Идоралараро тариф комиссияси томонидан ҳар йили камида бир марта (1 июнга қадар) ҳамда ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари қайта кўриб чиқилганда, кўмирнинг улгуржи ва чакана нархлари қайта кўриб чиқилиб тасдиқланади;
  • кўмир брикети маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар кўмир брикети учун маҳаллий кўмир хомашёсини биржа савдолари орқали сотиб олади ҳамда ишлаб чиқарилган кўмир брикетини бозор нархларида истеъмолчиларга етказиб беради.

 

“Ўзбеккўмир” АЖ, Республика товар-хомашё биржаси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга биржа савдоларида инсон омилини чеклаш учун сотилган кўмирни ортиб юбориш босқичларини тўлиқ автоматлаштиришни назарда тутувчи дастурий таъминотни ишлаб чиқиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.09.2022 йилдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах