Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Опера ва балет санъатини тарғиб қилиш чора-тадбирлари тасдиқланди

10.10.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 05.10.2022 йилдаги «Опера ва балет санъатини тарғиб қилиш ва иқтидорли ижодкорларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 569-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 27.12.2021 йилдаги ПҚ-64-сон қарорига мувофиқ, опера ва балет санъати бўйича иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларни юзага чиқариш ва рағбатлантириш тизимини жорий қилиш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда республика кўрик-танловлари ўтказилади:

  • февраль ойида – ёш вокал ижрочилари;
  • апрель ойида – ёш балет ижрочилари;
  • июнь ойида – дирижёр, режиссёр ва балетмейстерлар.

 

Республика кўрик-танловларининг Гран-при ва I ўрин ғолиблари мос таълим йўналишлари бўйича тегишли давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат қабул квотасига қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

 

2022 йилдан бошлаб Давлат бюджети ҳисобидан ҳар икки йилда қуйидагилар ўтказилади:

  • Ҳалима Носирова номидаги халқаро ёш операчилар кўрик-танлови;
  • «Тошкент баҳори» халқаро опера ва балет фестивали.

 

Халқаро нуфузли опера ва балет фестиваллари, танловларида I, II ва III ўринларни эгаллаган ижодкорлар Давлат бюджети ҳисобидан даромад солиғидан озод қилинадиган қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади:

  • I ўрин учун –  100 БҲМ;
  • II ўрин учун – 70 БҲМ;
  • III ўрин учун – 50 БҲМ.

 

Ҳужжат билан кўрик-танловлар ва фестивалларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланган. Ташкилий қўмиталарнинг асосий вазифалари сирасига қуйидагилар киради:

  • тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ўз вақтида ишлаб чиқиш;
  • аниқ муддатларни белгилаш ва улар ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;
  • халқаро тадбирларнинг ҳакамлар ҳайъати таркибини шакллантириш, унинг иш тартибини тасдиқлаш, танловлар иштирокчиларининг ёш чегарасини белгилаш ва ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилган мутахассислар иштирокини таъминлаш;
  • харажатлар сметасини ишлаб чиқиш, меценатлик кўмаги, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайрияларини доимий тарзда жалб этиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида эълон қилинган ва 06.10.2022 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.