Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Янги йўналишларда мунтазам авиақатновлар бошланади

28.10.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 26.10.2022 йилдаги «Республикада маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-412-сон қарори қабул қилинди.

 

Ички туризм ва минтақавий авиаташувларни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, аҳолининг авиақатновларга бўлган талабини қондириш ҳамда фуқаро авиацияси соҳасида рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида Транспорт вазирлигига қуйидаги чораларни кўриш вазифаси топширилди:

  • ҳудудларни бир-бири билан ўзаро боғлаш мақсадида 2023 йил март ойидан бошлаб Самарқанд – Нукус, Самарқанд – Мўйноқ, Самарқанд – Термиз, Бухоро – Термиз, Наманган – Термиз ва Наманган – Нукус каби янги йўналишларда мунтазам авиақатновларни бошлаш;
  • Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларининг туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида «Шаҳрисабз» ва «Сариосиё» аэропортларига авиақатновларни тиклаш, шунингдек, «Зомин» аэропортига авиақатновларни йўлга қўйиш ;
  • авиақатновлар жадвалини йўловчилар учун қулай бўлган темир йўл, автобус ва микроавтобус йўналишлари билан интеграциялаш орқали ягона логистика тизимини яратиш.

 

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг резидент авиакомпанияларига ички туризм йўналишларидаги авиақатновлар учун авиачипта нархининг 25%и миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратиш муддати 2026 йил 1 январга қадар узайтирилади.

 

«Ўзмиллийбанк» АЖ дастлабки харажатларни молиялаштириш, айланма маблағларни тўлдириш ва асосий воситаларни харид қилиш учун «Uzbekistan Аirports» АЖга 2 йил муддатга олти ойлик имтиёзли давр билан $50 млн миқдорида кредит ажратади. Бунда:

  • таъминот сифатида кредит қийматининг 125%и миқдорида «Uzbekistan Аirports» АЖнинг кўчмас мулки ҳамда харид қилинаётган ҳаво кемалари гаров сифатида тақдим этилади;
  • асосий қарз, фоизлар, комиссия ва бошқа тўловлар билан боғлиқ харажатлар авиакомпания ва «Uzbekistan Аirports» АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Давлат буюртмачиси ҳисобланган авиакорхоналарга харид қилиш тартиб-таомилларини электрон шаклда ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаш орқали:

  • ҳаво кемаларини харид қилиш ёки лизинг асосида олиш жараёнларини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш учун – халқаро юридик компаниялар билан;
  • ҳаво кемалари учувчиларини ўқитиш учун – ўқув-машқ марказлари билан;
  • ҳаво кемалари сотувчи, лизинг асосида етказиб берувчи, техник хизмат кўрсатувчи, эҳтиёт қисмлари билан таъминловчи, ташувчи, таъмирловчи, техник ҳужжат ишлаб чиқувчи ҳамда халқаро аудит, консалтинг ва маслаҳатчи компаниялар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилади.

 

Ҳужжат билан Ўзбекистоннинг резидент авиакомпаниялари 2028 йил 1 январга қадар (рўйхат асосида) олиб кириладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, техник ҳужжатлар ва дастурий таъминот учун божхона тўловлари (ҚҚС ва божхона йиғимидан ташқари) тўлашдан озод қилиш ҳам назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида эълон қилинган ва 27.10.2022 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.