Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

НҲҲ лойиҳалари тушунтиришларни қамраб олган муқаддимага эга бўлади

01.11.2022

Читать на русском языке

Президент 26.10.2022 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-796-сон Қонунни имзолади.

 

Хусусан, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунга тузатишда назарда тутилишича, қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида муҳокамада унинг номи, муқаддимаси (агар мавжуд бўлса), ҳар бир моддасига алоҳида-алоҳида овоз берилади.

 

Шунингдек, умумхалқ овози жараёнида фуқаролар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида бюллетенда битта муайян белги қўйиш йўли билан овоз бериш тартиби жорий этилади. «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонуннинг 1-моддаси қуйидаги таҳрирда тасдиқланди:

«Референдумда овоз бериш бюллетенида референдумга қўйилаётган масаланинг матни аниқ акс эттирилади ва овоз берувчи хоҳиш-иродасининг вариантлари «ҳа» ёки «йўқ» ёхуд «рози» ёки «қарши» деб кўрсатилади».

 

Бундан ташқари, овоз бериш биносида ёки бевосита унинг олдида участка комиссияси стенд жиҳозлайди, унга овоз бериш бюллетенининг намунаси ва уни тўлдириш тартиби жойлаштирилади, агар референдумга қонун лойиҳаси қўйилган бўлса, стендга шу лойиҳанинг матни ҳам жойлаштирилади.

 

Қонун НҲҲ лойиҳаларини аҳолига содда тилда тушунтиришга хизмат қилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек уларга илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материалларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг ягона услубиятига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилди:

  • қонуности ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни, шуниндек уларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи қонуности ҳужжати лойиҳасининг номида мазкур лойиҳа билан киритилаётган асосий ўзгартиш ва қўшимчаларнинг моҳияти кўрсатилиши керак;
  • НҲҲга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни, шуниндек уларни ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи лойиҳа, қоида тариқасида, уни қабул қилиш зарурияти, сабаблари ва мақсадларига оид тушунтиришни қамраб олган, шунингдек НҲҲнинг моҳиятини ва аҳамиятини очиб берадиган муқаддимага эга бўлади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида эълон қилинган ва 27.10.2022 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах