2023 йил 30 апрелдан бошлаб таътилларни тақдим қилишнинг кўпгина одатий шартлари ўзгаради. Ҳатто таътилнинг янги тури – иш ҳақи қисман сақланиб қоладиган таътил пайдо бўлади.
Киритилган янгиликларни kadrovik.uz учун махсус юридик фанлар номзод, Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди:
Ижтимоий таътиллар (28.10.2022 й. ЎРҚ-798-сон Қонун таҳриридаги МК 237-м.).
Янги МК «ижтимоий таътиллар» тушунчасини киритмоқда. Бу – ходимларга оналик, болаларни парваришлаш, таълим олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек бошқа ижтимоий мақсадларда бериладиган таътиллардир. Уларга қуйидаги таътиллар киради:
1) ҳомиладорлик ва туғиш;
2) бола парваришлаш;
3) ўқув;
4) ижодий.
Уларни тақдим этиш ва расмийлаштиришда туб ўзгаришлар кутилмаяпди. Бунда янги МК ижтимоий таътиллар бўйича қуйидаги ишларни амалга ошириш мумкин эмаслигига аниқлик киритди (28.10.2022 й. ЎРҚ-798-сон Қонун таҳриридаги МК 239-м.):
- бошқа муддатга кўчириш (агар улар ўз вақтида ишлатилмаган бўлса);
- пулли компенсация билан алмаштириш;
- жамлаш.
Уларнинг қонунчиликда белгиланганига нисбатан узоқроқ давомийлигини белгилашга эса йўл қўйилади.
Давомини kadrovik.uz да ўқинг.