Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Бош прокуратура Академияси негизида Ҳуқуқни муҳофазаа қилиш академияси ташкил этилмоқда

30.11.2022

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан  янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Фармони имзоланди. Ҳужжат  ЎзААда эълон қилинди. 

 

Ҳужжатга мувофиқ: 

• Бош прокуратура Академияси негизида Ҳуқуқни муҳофазаа қилиш Академияси ташкил этилиб, унинг фаолияти тергов соҳасида кадрларни тайёрлашдан иборат бўлади;

• Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали тугатилиб, унинг штат бирликлари ва моддий-техник базаси Академияга ўтказилади;

• Академия бошлиғи Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;

• Академия кафедраларининг 30% кам бўлмаган қисми ички ишлар, ДХХ ва божхона органларининг тергов ва суриштирув тузилмаларида иш тажрибасига эга мутахассислар ҳисобидан шаклланади;

• 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Академияда бакалавр ва магистратура босқичларида ўқув жараёни ташкил этилади;

• бакалавриат босқичида ўқиш кундузги шаклда амалга оширилади;

• тергов фаолияти йўналишида магистратурага ҳуқуқни муҳофазаа қилувчи органларнинг суриштирув ва терговга ихтисослашган тузилмаларининг ходимлари (ҳарбийлари) қабул қилинади;

• Академияга қабул идоралараро комиссия томонидан ташкиллаштирилади ва психологик, ёзма иш ва тест синовларидан иборат бўлади;

• бакалавриатда таълим 3 йилни, магистратурада 1 йилни ташкил этади, битирувчиларга олий юридик маълумот тўғрисида диплом берилади;

• бакалавриатга қабул квотаси – 250 та талабагача, магистратурага – 50 тагача;

• ўқишга кириш учун қонунчиликда ўрнатилган ва бошқа олийгоҳларга қўлланиладиган имтиёзлар Академияга қабул қилишда татбиқ этилмайди.

 

Шунингдек, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб ИИВ Академиясининг “Тергов фаолияти йўналиши” бўйича бакалавриатга қабул тўхтатилади ва “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” йўналишига квоталар оширилади.

 

Собир Нурбердиев.