Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими ишга туширилади

22.05.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 16.05.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-158-сон Қарор имзоланди.

 

2023 йил 1 декабрдан бошлаб Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими ишга туширилади.

 

5 ва ундан юқори балли зилзилалар рўйхатга олинганда "Кучли зилзиладан огоҳлантириш" мобил иловаси орқали аҳолига қисқа сонияларда республиканинг аниқланган ҳудудларида кучли зилзила кузатилиши тўғрисида тезкор хабарнома юборилади.

 

Шунингдек, қарор билан:

  • Бош вазир раислигида Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши тузилмоқда;
  • Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида Сейсмик хавфсизликни таъминлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўлими ташкил этилмоқда;
  • Сейсмик хавфсизликни таъминлаш ва қурилишда назоратни кучайтиришга оид чора-тадбирлар дастури тасдиқланмоқда.

 

2023 йил 1 июндан бошлаб "Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги" доирасида ҳар йили режа-график асосида маҳаллаларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўқув машқлари ўтказиб борилади.

 

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциялари ҳокимликлар билан биргаликда:

  • Республиканинг сейсмик фаол зонасида жойлашган сейсмик хавфсизлиги III-IV тоифага кирувчи кўп квартирали уйлардаги умумий фойдаланиладиган жойларда (зинапоя йўлаклари, чердак ва умумий фойдаланишдаги ошхоналарда) ўзбошимчалик билан қурилган конструкцияларни;
  • кўп квартирали уйларнинг, шу жумладан уларнинг ертула ва биринчи қаватидаги зилзилабардошликка таъсир қилувчи конструкцияларга ўзбошимчалик билан киритилган ўзгартиришларни аниқлаб боради.

 

Cейсмик хавфсизлиги II-IV тоифадаги қурилаётган ёки мавжуд объектларнинг конструкциясини ўзгартириш (қаватлар сонини ўзгартириш, ёнма-ён қуриш, устига қават қуриш) бўйича қурилиш ишларини бошлашга фақат лойиҳанинг ўзгартирилган шаҳарсозлик ҳужжатлари қайта экспертизадан ўтказилиб, ижобий хулоса олингандан сўнг рухсат этилади.

 

2023 йил 1 октябрдан бошлаб сейсмик хавфсизлиги II-IV тоифадаги бино ва иншоотлар буйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва назорат функцияларини амалга ошириш йўналишларидаги фаолият юритувчи мутахассисларни сертификатлаш тартиби жорий этилади.

 

Маълумот учун: Сейсмик хавфсизлиги таъминланадиган объектлар аҳамиятига кўра қуйидаги тоифаларга бўлинади:

I тоифа — хавфлилик омили паст бўлган объектлар;

II тоифа — хавфлилик омили ўртача бўлган объектлар;

III тоифа — хавфлилик омили юқори бўлган объектлар;

IV тоифа — хавфлилик омили жуда юқори бўлган объектлар.

Сейсмик хавфсизлиги таъминланадиган объектларнинг тоифаларига кўра рўйхати – шу ерда.

 

2024 йил 1 январдан бошлаб сейсмик фаол зоналарда жойлашган шаҳарларнинг бош режалари лойиҳаларини тегишли ҳудудларнинг сейсмик микроҳудудлаштириш хариталарига асосланган ҳолда ишлаб чиқиш амалиёти жорий қилинади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.05.2023 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев.