Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

15 июлдан бошлаб энг кам иш ҳақи миқдори – 184 300 сўм

03.07.2018

Читать на русском языке


Президентнинг 2.07.2018 йилдаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармони имзоланди. Унинг матни ЎзАда жойлаштирилган.

 

2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 7%га оширилади. Бунда энг кам:

  • иш ҳақи – ойига 184 300 сўм (ҳозир – 172 240 сўм);
  • ёшга доир пенсиялар – ойига 360 460 сўм (ҳозир – 336 880 сўм);
  • болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 360 460 сўм (ҳозир – 336 880 сўм);
  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 221 190 сўм (ҳозир – 206 720 сўм) миқдорида белгиланди.

 

Давлатимиз раҳбари қуйидаги анъанавий топшириқларни берди:

 

  • иш ҳақи ҳамда пенсияларга қўшилган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб мазкур юқорида кўрсатилган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилсин;
  • пенсиялар, стипендиялар ҳамда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг лавозим маошлари миқдорини қабул қилинган Фармон қоидаларидан келиб чиққан ҳолда ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқиш таъминлансин;
  • бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларнинг оширилиши билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин;
  • хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар 2018 йилнинг 15 июлидан бошлаб қабул қилинган Фармонда белгиланган энг кам иш ҳақига мувофиқ, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат сарфини камайтириш ҳисобига иш ҳақи миқдорини оширсин.

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах