Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как в налоговой отчетности применить ставку соцналога 1% - читать на buxgalter.uzКак посчитать НДС от разовых сборов рынка – читать на buxgalter.uzЧастные медорганизации получили льготу по ввозимым автомобилям – читать на buxgalter.uz«Уточненку» по НДС пока не принимают – читать на buxgalter.uz

2018/2019 ўқув йилида Давлат бошқаруви академиясида 5 856 нафар тингловчи малака оширади

05.10.2018

Читать на русском языке


Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиаллари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 772-сон қарорида ана шулар назарда тутилган.

 

Қаерда ўқитилади

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 6.08.2018 йилдаги ПҚ–3901-сон қарори билан Гулистон, Қарши, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларида Академиянинг 5 та филиали ташкил этилган. Филиаллар фаолияти ҳудудий қамрови ва жойлашадиган жойлари қуйидагича белгиланган:

 

Т/р

Ҳудудий филиал номи

Биноларида филиал жойлашадиган олий таълим муассасаси номи

Қамраб олинадиган ҳудуд

1.

Гулистон ҳудудий филиали

Гулистон давлат университети

Жиззах ва Сирдарё вилоятлари

2.

Қарши ҳудудий филиали

Қарши давлат университети

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

3.

Самарқанд ҳудудий филиали

Самарқанд давлат университети

Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятлари

4.

Урганч ҳудудий филиали

Урганч давлат университети

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

5.

Фарғона ҳудудий филиали

Фарғона давлат университети

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

 

Изоҳ: Академиянинг ўзи Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятини қамраб олди.

 

Кимлар ўқитилади

 

Ҳукумат қабул қилган қарор билан малака ошириш курсларига қабул квоталари белгиланди. Жами 5 856 нафар тингловчини қабул қилиш назарда тутилган. Улардан 4 176 нафари давлат гранти бўйича, 1 680 нафари эса тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, туман (шаҳар) ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари (январь–февралда), шунингдек 21 та ҳудудий орган, шу жумладан ДСИ, молия ва статистика бўлимлари раҳбарлари бепул таълим оладилар. 

 

Бошқа 24 та ташкилот, улар сирасида, масалан, туман тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, давлат хизматлари марказлари, Агробанк ва Халқ банки филиаллари ва бошқалар бор, раҳбарлари эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади. Бунда қабул қилинган ҳужжат мазмунига кўра ташкилотнинг ўзи ўқитишга буюртма беради (ВМнинг 28.09.2018 йилдаги 772-сон қарори 4-банди еттинчи хатбошисига қаранг).

 

Бу – муҳим! Ушбу малака ошириш курсларида ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган тингловчилар учун эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади. Бундан ташқари, уларнинг суткалик ва транспорт харажатлари қопланади (6.08.2018 йилдаги ПҚ–3901-сон қарор 5-банди олтинчи хатбошиси ҳамда ВМнинг 28.09.2018 йилдаги 772-сон қарори 4-банди тўртинчи хатбошисига қаранг). Тингловчиларга тегишли таълим муассасасининг ётоқхонасидан ва Академия меҳмонхона комплексидан яшаш учун жой ажратилиши сабабли Президент ва Ҳукумат қарорларида турар жойни ижарага олиш харажатлари қопланиши назарда тутилмаган (6.08.2018 йилдаги ПҚ–3901-сон қарор 7-банди иккинчи хатбошисига қаранг).

 

Бунда ўртача ойлик иш ҳақига оддий тартибда солиқ солинади (Солиқ кодексининг 170-моддаси биринчи қисми, 171-моддаси биринчи қисми 1-банди, 172-моддаси биринчи қисми олтинчи хатбошиси ва 175-моддаси иккинчи қисми 7-бандига қаранг), транспорт харажатлари, белгиланган нормалар доирасида тўланадиган суткалик пуллар ва ходим малакасини ошириш учун контракт бўйича тўловларга эса солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси иккинчи қисми 7 ва 15-бандларига қаранг).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.09.2018 йилдан кучга кирди.

 

 

Самир Латипов.





В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_