Президентнинг 20.10.2021 йилдаги “Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5262-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан 2024 йил 1 январга қадар импорт божхона божи "ноль" ставкада қўлланиладиган айрим турдаги хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди. У 82 та товарга татбиқ этилади, улар жумласида:
- кастор ёғи ва унинг фракциялари;
- асбест;
- натрий гидроксиди (каустик сода) қаттиқ шаклда;
- карбидлар, кимёвий таркиби аниқ ёки ноаниқ;
- ўсимлик ёки чорвадан олинадиган бўёвчи моддалар;
- керамик маҳсулотлар, эмал ёки ойна ишлаб чиқариш учун мўлжалланган шишасимон эмаллар ва глазурлар ва шунга ўхшаш препаратлар;
- тўқимачилик бўёғи;
- сирти фаол органик моддалар (совундан ташқари); сирти фаол воситалар, ювиш воситалари (шу жумладан ёрдамчи ювиш воситалари) ва таркибида совун мавжуд ёки мавжуд бўлмаган тозалаш воситалари;
- мойлаш материаллари ҳамда тўқимачилик матолари, чарм, мўйна ёки бошқа материалларга ёғ ва мой билан ишлов бериш учун фойдаланиладиган воситалар;
- сунъий мум;
- тайёр елимлар ва бошқа жойда номланмаган ёки киритилмаган бошқа тайёр адгезивлар;
- ферментлар, ферментли препаратлар;
- тўқимачилик тармоғида қўлланиладиган пардозлаш воситалари, бўяшни тезлаштириш ёки бўёқларни мустаҳкамлаш воситалари ва бошқа маҳсулотлар ҳамда тайёр препаратлар;
- сунъий мўйна;
- елимланган фанера, фанера ҳолига келтирилган панеллар ва қатламли ёғочдан шунга ўхшаш материалла;
- фильтр қоғоз ва картон;
- аппаратда йигирилган жун калава ипидан ёки аппаратда йигирилган жониворларнинг ингичка сочидан тайёрланган газламалар;
- зиғирпоя толасидан тўқилган газламалар;
- комплекс синтетик ва сунъий иплардан тўқилган газламалар;
- кимёвий иплардан ва бошқа тўқимачилик материалларидан тўқилган тўрлар.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.10.2021 йилдан кучга кирди.
Эльмира Сиразиева.