Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как отразить освобождение в Расчете земельного налога для сельхозтоваропроизводителей – читать на buxgalter.uzКак отразить освобождение в Расчете по налогу с оборота – читать на buxgalter.uzПочему нужно пересмотреть сроки признания реализации – читать на buxgalter.uzМожно ли нанять бухгалтера по срочному договору? – читать на buxgalter.uzКак отразить займы по МСФО – читать на buxgalter.uz

Аэропортларда хизмат кўрсатиш учун тарифларни шакллантириш қоидалари тасдиқланди

23.06.2020

Читать на русском языке

Транспорт вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикасининг аэропортлари ва ҳаво ҳудудида ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун йиғим, тарифларни шакллантириш ва ундириш қоидалари тасдиқланди (рўйхат рақами 3244, 13.06.2020 й.).

 

Қоидалар Ҳаво кодекси, фуқаро авиациясини такомиллаштириш ва туризмни ривожлантириш бўйича ҳукумат қарорлари, шунингдек Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) тавсияларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Ҳаво кемаларида кўрсатилган хизматлар учун аэронавигация йиғимлари Европа аэронавигация хавфсизлигини таъминлаш ташкилотининг (EUROCONTROL) методикасига мувофиқ ҳисобланади.

 

Ўзбекистон аэропортларида ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш ва аэронавигация хизматлари учун йиғим ва тарифлар ички ва халқаро рейсларга қараб табақалаштирилади.

 

Ўзбекистон резиденти ҳисобланган, мамлакат ичида парвозларни амалга оширадиган авиакомпаниялар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ ягона йиғим ва тарифлар белгиланади.

 

Қоидаларда кўрсатиладиган ҳар бир хизмат тури бўйича тарифларни шакллантириш механизми батафсил баён этилади, хусусан аэропортларда ер усти хизматларини кўрсатиш учун 45 турдаги йиғимлар белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.09.2020 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.