Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Беларусь Республикаси инвесторлари учун қўшимча кафолатлар

22.07.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 20.07.2022 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни тасдиқлаш тўғрисидаги ПҚ-327-сон қарори қабул қилинди.

 

Битим 2019 йил 1 августда Минск шаҳрида имзоланган ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, уларнинг фуқаролари ва корхоналарининг инвестицияларини ҳимоя қилишга қаратилган. Ҳужжат туфайли инвестициялар учун хусусий капиталнинг оқимини ва давлатларнинг иқтисодий ривожланишини рағбатлантирувчи қулай режим яратилади. Инвестициялар учун барқарор асос иқтисодий ресурслардан юқори даражада самарали фойдаланиш ва аҳоли турмуш даражасини оширишга кўмаклашади.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

 

Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган белгиланганлиги тўғрисида Беларусь томонига тегишли билдиришнома юбориш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.07.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.