Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какую ставку ЕНП за январь–июль 2019 года применить ИП, оказывающему посреднические услуги операторам и провайдерам - читайте на buxgalter.uzКакие нужны документы для возврата налога на прибыль с доходов нерезидента - читайте на buxgalter.uzКогда зачет НДС неправомерен - читать на buxgalter.uzНужен ли счет-фактура при оплате покупки корпоративной пластиковой картой - читайте на buxgalter.uzКак отнести в зачет НДС по авиабилету - читать на buxgalter.uz

Беморларга асоссиз равишда рад жавоби берганлик учун ярим йилдан кейин жарима солинади

23.10.2018

Читать на русском языке

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этганлик учун жазо белгиланган модда киритилди (22.10.2018 йилдаги ЎРҚ–503-сон Қонун). У 6 ой ўтгач амалга киритилади.

 

Эслатиб ўтамиз, санкциялар давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра жорий этилмоқда (25.01.2018 йилдаги ПҚ–3494-сон қарорга қаранг). МЖТКга киритиладиган тегишли тузатишлар лойиҳаси февраль ойида муҳокама қилиш учун жойлаштирилган эди. Бироқ тасдиқланган таҳрир лойиҳадан бирмунча фарқ қилади.

 

Биринчидан, диспозиция (жавобгарликка олиб келадиган хатти-ҳаракат аломатлари тавсифи, таҳр.) аниқлаштирилган:

 

а) тиббий ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш жойи аниқлаштирилган – тиббиёт ташкилотларида.  

 

Бу – муҳим! Тиббиёт ташкилотининг мулкчилик шакли – хусусий ёки давлат – санкциялар қўлланилишига ёки уларнинг миқдорига таъсир кўрсатмайди.

 

Бундан тиббиёт ташкилотидан ташқарида тиббий ёрдам кўрсатишнинг рад этилиши мазкур модда билан қамраб олинмаган, деган хулоса келиб чиқади. Масалан, тиббиёт ходимлари етиб келгунга қадар воқеа содир бўлган жойда бирламчи шошилинч ёрдам кўрсатилиши шарт («Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 30-моддаси 5-қисми). Бироқ бундай хатти-ҳаракатлар муайян оқибатларга олиб келса, касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлик учун жиноий жавобгарликка олиб келишини ҳам унутмаслик лозим (ЖКнинг 116-моддаси);

 

б) қонунга ёки махсус қоидаларга мувофиқ шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиши керак бўлган шахс томонидан шундай ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этганлик учун жазо белгиланиши кўрсатилган. «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 30-моддаси 2-қисмига мувофиқ, тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фуқароларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишлари шарт. Шу тариқа, тиббиёт ёки фармацевтика соҳаси ходими бўлмаган (масалан, ёрдамчи, хизмат кўрсатувчи ходимлар тоифасига мансуб) шахснинг рад жавобини асоссиз ва, бинобарин, жазо белгиланадиган хатти-ҳаракат деб ҳисоблаб бўлмайди.

 

Иккинчидан, санкция табақалаштирилган:

 

а) ҳуқуқбузарлар тоифасига кўра. Мансабдор шахсларга (5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача) фуқароларга (3 ЭКИҲдан 5 ЭКИҲгача), яъни мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган тиббиёт ёки фармацевтика соҳаси ходимларига (масалан, ҳамширалар, фельдшерлар, акушерлар ва ҳ.к.) нисбатан кўпроқ жарима солинади.

 

Маълумот учун: доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ҳокимият вакили вазифаларини бажарадиган ёхуд давлат органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахс, худди шунингдек халқаро ташкилотда ёхуд чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида мазкур вазифаларни амалга оширувчи шахс мансабдор шахс деб эътироф этилади (МЖТКнинг 15-моддаси 2-қисми).

 

б) такрорланиш аломатига кўра. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга – 10 ЭКИҲдан 15 ЭКИҲгача, қолган ходимларга 5 ЭКИҲдан 10 ЭКИҲгача миқдорда жарима солинади.         

 

Ушбу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар юзасидан ишларни маъмурий судлар кўради.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган, тузатишлар 24.03.2019 йилдан кучга киради.

     

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_