Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что делать, если служебная машина «засветилась на камеру» - читать на buxgalter.uzВведен ли в Узбекистане официально режим «ФОРС-МАЖОР» - читать на buxgalter.uzНужен новый этап либерализации рынка аудита – читать на buxgalter.uzПриближаются горячие даты! Не забудьте сдать расчеты по НДС, по налогу на дивиденды и проценты – читать на buxgalter.uz Имеет ли право подписи главбух, работающий по ГПД? – читать на buxgalter.uz Почему выросли поступления НДФЛ в I квартале – читать на buxgalter.uzПодводные камни регистрации плательщиков НДС по новым правилам – читать на buxgalter.uzЧто нужно знать о сроках регистрации плательщиков НДС – читать на buxgalter.uzМинфин разъяснил, как применять УП-5996 – читать на buxgalter.uzНалоговые последствия за бездействующее оборудование – читать на buxgalter.uz

Бир ярим йилда 28 та янги спорт объекти қурилади, 19 таси реконструкция қилинади

06.06.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2018 йилдаги 411-сон қарори билан  2018–2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш манзилли дастури тасдиқланди.

 


 

Таҳририятдан: мазкур ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан «ЎзР қонун ҳужжатлари» АҚТга жамланган. Намойиш версиясини бу ерда кўчириб олишингиз мумкин (32,1 МБ). 


 

28 та объектни қуриш, 19 тасини реконструкция қилиш, 4 та майдонда капитал таъмирлаш ўтказиш режалаштирилмоқда. Қурувчилар топширишлари керак бўлган объектлар рўйхатига, асосан болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг спорт заллари ва иншоотлари, шу жумладан 12 та бассейн киритилган.  Қолганлари қаторида ноёб объектлар – Бухородаги чим устида хоккей болалар-ўсмирлар спорт мактаблари спорт комплекси ҳам бор. Бу ерда капитал таъмирлаш ўтказилади. 

 

Ҳар бир объект бўйича ишлар уларнинг смета қийматидан 30% миқдорида бир йўла аванс бериш билан бажарилади. 2018–2019 йилларда янги қурилган ва реконструкция қилинган объектларни ишга тушириш режалаштирилган.

 

Мазкур ишларни молиялаштириш маблағлари Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси харажатларининг энг катта қисмини  – 362 110 млн сўмни ташкил қилади. Унинг 2018 йилги умумий бюджети, республика жамғармаси ва минтақавий филиалларни ҳисобга олганда, 432 800,8 млн сўмни ташкил қилади. Яна 35 000 млн сўм спорт анжомлари, инвентарь ва спорт отларини сотиб олишга, 3 000 млн сўм – спорт мусобақалари ва бошқа тадбирларни ўтказишга сарфланади. Буларнинг ҳаммаси Жамғарманинг жорий йилдаги даромадлар ва харажатлар прогноз параметрларига киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.06.2018 йилдан кучга кирди.


Олег Гаевой.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_