Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как превратить частное предприятие в общество с ограниченной ответственностью – читать на buxgalter.uz Номенклатура товаров: «колбаса» или «kolbasa»? – читать на buxgalter.uzКакой метод списания ТМЗ выгоднее – читать на buxgalter.uzЗачем плательщиков общеустановленных налогов будет обслуживать новое управление? – читать на buxgalter.uzКак заполнить налоговую отчетность для получения льгот – читать на buxgalter.uzКак пенсию и зарплату получать на одну карту – читать на buxgalter.uzГНК меняет единицу измерения показателей финотчетности – читать на buxgalter.uz

Бизнесни суғурталаш стандартларида нима ўзгарди

11.09.2017

Молия вазирининг  буйруғи ўйхат рақами 1891-1, 2017 йил 29 август) билан Бизнес соҳаси учун суғурта хизматлари кўрсатишнинг ягона талаблари ва стандартлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Энди етказилган зарарларнинг сабаблари ва миқдорларига тааллуқли қўшимча ҳужжатларни суғурталовчи  томонидан талаб қилиб олиниши учун муддат чекланмаган. Илгари у суғурта шартномасида кўрсатилган воқеа содир бўлганлиги тўғрисида хабарни ва ушбу воқеага алоқадор ҳужжатларни олгандан кейин 3 банк кунини ташкил этарди.

 

Суғурта қилдирувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар воқеани суғурта ҳодисаси деб тан олиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва зарарнинг миқдорини аниқлаш учун етарли бўлмаган ҳолларда суғурталовчининг ҳаракатларига ҳам тузатишлар киритилди. У қуйидагиларга ҳақли:

  • содир бўлган воқеанинг тафсилотлари, суғурта қилдирувчининг ололмаган даромадларни (йўқотиш) сабаблари ва миқдорини эксперт баҳолаш учун мутахассисларни (экспертларни) жалб қилиш;
  • содир бўлган воқеанинг тафсилотларини ва зарарнинг миқдорини аниқлаш бўйича бошқа ҳаракатларни амалга ошириш.

 

Илгари суғурталовчи суғурта қилдирувчидан тушунтиришлар ва тегишли қўшимча ҳужжатларни (бухгалтерия, банк ҳужжатларини ва б.), жумладан, далолатномалар ҳамда аудиторлик ва баҳоловчи ташкилотларнинг хужжатлари ва хулосаларини сўрашга ҳақли эканлиги ҳам алоҳида белгиланган эди.

 

Низомга бошқа айрим тузатишлар ҳам киритилган.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

    
Олег Заманов,

экспертимиз.