Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Относятся ли к представительским расходы на банкет для иностранцев, работающих дистанционно Что изменилось в правилах выпуска и обращения банковских карт в Узбекистане Относятся ли к представительским расходы на банкет для иностранцев, работающих дистанционно Кого и с какого возраста можно принимать на работу Кого и с какого возраста можно принимать на работу

Божхонада соҳасида тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини судгача кўриб чиқиш тартиби жорий этилди

01.08.2025

Читать на русском языке

28.07.2025 йилдаги «Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг божхона соҳасидаги муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тавсиялар берувчи апелляция кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 470-сонли Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан «Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг божхона соҳасидаги муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тавсиялар берувчи аппеляция кенгаши тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

 

Апелляция кенгаши – Давлат божхона қўмитаси ҳузуридаги идоралараро коллегиал орган бўлиб, фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

 

Апелляция кенгашининг асосий вазифалари:

  • Божхона тартибга солиш соҳасида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши билан боғлиқ мурожаатларни ўрганиш;
  • Аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва тавсиялар бериш;
  • Божхона божлари, товарларнинг божхона қийматини аниқлаш, берилган имтиёзларни амалга ошириш билан боғлиқ низоли ҳолатларни ҳал этишга кўмаклашиш;
  • Қонунбузилишларнинг олдини олиш мақсадида божхона органларига услубий ёрдам кўрсатиш. 

 

Апелляция кенгашига қуйидаги ҳуқуқлар берилган:

  • Давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан зарур маълумотларни сўраб олиш;
  • Мавзуларни кўриб чиқишда мустақил эксперт ва мутахассисларни жалб этиш;
  • Тадбиркорларнинг мурожаатларига оид таклиф ва тавсиялардан иборат хулосалар тайёрлаш. 

 

Мурожаатларни кўриб чиқиш муддати – иш кунлари ҳисобида 15 кунгача. Қўшимча ўрганиш ва материаллар сўраб олиш зарур бўлганда – 1 ойгача. Алоҳида ҳолларда, Кенгаш раиси қарори билан муддат яна 1 ойга узайтирилиши мумкин. 

 

Апелляция кенгаши камида 15 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади. Таркибга раис, унинг ўринбосари, котиб ва кенгаш аъзолари киради. Улар давлат органлари, илмий жамоатчилик ва бизнес ҳамжамияти вакилларидан иборат бўлади. Хулосалар ёзма шаклда расмийлаштирилади ва барча қатнашчилар томонидан имзоланади. Алоҳида фикр бўлса, ёзма шаклда билдирилиб, иш материалларига илова қилинади. 

 

Апелляция кенгашининг хулосалари тавсиявий характерга эга. Бундай хулосани олган божхона органи 3 иш куни ичида уни бажариш тўғрисида ёки уни рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабар бериши шарт.

 

Апелляция кенгаши фаолиятининг молиялаштирилиши Давлат божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчиликка зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

 

Ҳужжат давлат тилида Миллий қонунчилик маълумотлар базасида эълон қилинди ва 2025 йил 30 июлдан кучга кирди.

 

Саодат Усмонова