Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Бухоро вилоятида 7 та янги КСЗ ва 2 та кластер ташкил этилади

25.09.2019

Читать на русском языке

 

2019-2023 йилларда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрлари белгиланди (21.09.2019 йилдаги 794-сон ВМҚга қаранг).

 

Пешку туманида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган саноат зонаси - қурилиш саноати кластери, Қоракўл туманида эса чорвачилик маҳсулотларини саноат усулида қайта ишлашга ихтисослаштирилган саноат зонаси - чорвачилик кластери ташкил этилади.

 

Бундан ташқари, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва давлат мулки объектлари негизида 7 та туман кичик саноат зоналари: Қоракўл (5 га ҳудуд ва 2 802 кв.м бино ва иншоотлар), Ромитан (3,1 га), Пешку (1,5 га), Шофиркон (10 га), Вобкент (6,5 га), Бухоро (2,2 га) ва Олот (3,3 га) ташкил этилади. КСЗ ҳудудига ва иштирокчиларнинг ишлаб чиқариш майдонларига ташқи йўл-транспорт ҳамда муҳандислик-коммуникания инфратузилмалари ўтказилади.

 

Муҳандислик-коммуникация инфратузилмасидан 2 км радиусда тадбиркорлик фаолияти учун ер участкалари ажратилганда, инфратузилма тармоқларини қуриш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги маблағлар ҳисобидан қопланади:

  • ЭИЗ (“Ғиждувон” ва “Бухоро агро”, таҳр.) учун - Давлат бюджети (сув ва канализация учун) ва маҳаллий бюджет маблағлари тенг улушларда;
  • ҳудудда фаолият кўрсатаётган КСЗ учун - тегишли туман (шаҳар) бюджети маблағлари.

 

2 км гача масофадаги муҳандислик тармоқларини қуриш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар (ЭИЗдан ташқари), лойиҳа ташаббускори - тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Умуман олганда 2023 йилга келиб саноат салоҳияти ўсишини 3 бараварга ошириш, аграр секторни жадаллаштириш ва диверсификация қилиш, ҳар бир гектардан олинадиган маҳсулотни айни вақтдаги 1,2 минг АҚШ долларидан 6 минг AҚШ долларигача кўпайтириш режалаштирилмоқда. Шунингдек, ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал ривожлантириш, ҳудудни туристик хабга айлантириш (1 млн нафар туристларнинг ҳудудга қулай ташриф буюриши, бир нафар туристдан ўртача фойдани $400 гача кўпайтириш), урбанизация жараёнини жадаллаштириш ҳамда вилоят аҳолисининг билими ва касбий салоҳиятини ошириш устувор ҳисобланади.

 

Хусусан, охирги йўналиш доирасида, 2020-2021 йилларда Бухоро шаҳрида БААнинг илғор тажрибаси асосида Президент мактаби ташкил қилинади. У 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб фаолият юритишни бошлайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах