Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Қонунчиликда янги
  • Бюджет ходимларига бир неча лавозимда ишлаганлик учун – маошнинг 50%и, шифокорларга эса 2 ставкага рухсат берилди

Бюджет ходимларига бир неча лавозимда ишлаганлик учун – маошнинг 50%и, шифокорларга эса 2 ставкага рухсат берилди

23.11.2017


Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2017 йилдаги 920-сон «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш давлат тизими ташкилотларини кадрлар билан таъминлашни яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори тасдиқланди.

 

Ҳужжат билан  Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низомга (18.10.2012 йилдаги 297-сон ВМҚга илова) ўзгартиришлар киритилди.

 

Бу - муҳим! Бюджет ташкилотларида бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ миқдори бир неча касб ва лавозимда ишланаётган лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 30%идан 50 %игача оширилди. Қўшимча ҳақ ташкилотнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондида назарда тутилган маблағлардан тўланади.

 

Бундан ташқари, энди барча ҳолатларда бўш ўринлар ва тегишли малака мавжуд бўлган тақдирда давлат тиббиёт ташкилотлари ходимлари билан амалда ишланган вақт учун меҳнатга ҳақ тўланган ҳолда ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида шартномалар тузишга рухсат берилади.  

Эслатиб ўтамиз, илгари ноқулай меҳнат шароитларида ишлайдиган тиббиёт ходимларига агар асосий иши ҳам шундай шароитлар билан боғлиқ бўлса, ўриндошлик асосида ишлаш тақиқланган эди.

 

Шунингдек, ўриндош-врачлар учун уларнинг иш вақтини ҳисобга олишда истисно қилинди - унинг давомийлиги ойлик нормадан ортиқ бўлмаслиги керак. Соғлиқни сақлаш соҳасининг бошқа ходимлари учун эса (врачлардан ташқари) – иш вақти ойлик нормасининг ярмидан ортиқ бўлмаслиги даркор.

 

Маълумот учун: Илгари барча тоифадаги ходимлар учун ўриндошлик бўйича ишнинг давомийлиги иш вақти ойлик нормасининг ярмидан ортиқ бўлмаслиги керак эди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Ленара Хикматова.

 

Курс валют

2018-04-17
  • USD:8077.26 (--17.73) сум
  • EUR:9960.07 (+23.47) сум
  • RUB:128.01 (--11.36) сум