Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzВозникает ли НДС при реализации остатков Как зарегистрировать здание, полученное при реорганизации Как заполнить отчетность по налогу с доходов в виде дивидендов и процентов Как изменить организационно-правовую форму предприятия

Дарё транспортида давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

12.04.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 7.04.2022 йилдаги «Дарё транспортида давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги 167-сон қарори қабул қилинди.

 

Маъмурий регламент кемаларни рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш, ўзгартириш киритиш ва ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди. Бундан ташқари, у қуйидагилар тўғрисидаги нормаларни ўз ичига олади:

  • кемаларни қуриш, янгидан жиҳозлаш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш даврида техник кўрикдан ўтказиш, кемаларнинг техник лойиҳа ҳужжатларини келишиш;
  • кемани дастлабки, навбатдаги, навбатдан ташқари ва ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказиш;
  • кемани қуриш, янгидан жиҳозлаш ва таъмирлаш даврида техник назорат олиб бориш;
  • техник лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш;
  • аниқланган камчиликларни бартараф этиш тартиби.

 

Ички сув йўлларида фойдаланишда бўлган кемалар (спорт кемаларидан ташқари) ҳудудий кемачилик регистри инспекторлари томонидан рўйхатга/қайта рўйхатга олинади ва тегишли техник кўриклардан ўтказилади.

 

Ҳарбий катерларнинг техник ҳолатини аниқлаш зарурати пайдо бўлганда шартномага асосан катерлар ҳам техник кўрикка тақдим этилиши мумкин.

 

Техник кўрикдан ўтказишнинг асосий мақсади қуйидагилар ҳисобланади:

  • кемаларнинг техник ҳолатини самарали назорат қилишни ташкил этиш;
  • кемалар ва жиҳозларнинг техник ҳолатини техник ҳужжатларга мувофиқлигига баҳо бериш;
  • кемаларнинг хавфсиз сузишини таъминлаш бўйича профилактик ишларни ташкил этиш;
  • кемаларда авария ҳолатини олдиндан аниқлаш ва уларни бартараф этиш;
  • кемаларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва иш самарасини ошириш бўйича чоралар ишлаб чиқишда кема эгаларига кўмаклашиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.04.2022 йилдан кучга кирди.


                                        Лола Абдуазимова.